Кириш Регистрация

Улуғбек Бақоев: «Навбаҳор» бу йил медаллар учун курашади»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, учрашув икки сериядан иборат бўлди, дейиш мумкин. Биринчи бўлимда ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик, иккинчи бўлимда эса рақиб ўз хатоларимиздан фойдаланган ҳолда, ғалаба қозонди. Нимаям дердим, футболда хатолар ҳам бўлиб туради. Бугунги ютуқ билан “Навбаҳор”ни табриклайман ва жамоага кейинги баҳсларда ҳам омад ёр бўлишини тилайман.

Менимча, жамоамиз футболчиларнинг савияси, маҳорати ёки омадсизлик туфайли мағлубиятга учрамади. Шунчаки, мезбонлар юзага келган имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олишди, шогирдларим эса буни амалга ошира олишмади.

Футбол хатолардан иборат ўйин. Ким хатоларга йўл қўйса, ютқазади, ким гол урса, ғалаба қозонади.  

Йигитларга эътирозим йўқ, улар ҳаракат қилишди, шунчаки гол уришолмади. Бу футбол. Футболда эса доимо ғалаба қозона олмайсан.

Албатта, натижадан қониқмадим, жамоамиз майдонга ғалаба иштиёқида тушганди.  Йигитларнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим, лекин натижадан эмас.

“Сўғдиёна” Наманганда ҳеч қачон юта олмаганлигини тўғриси, билмагандим.      

Шахсий фикримча, “Навбаҳор” жорий мавсумда медаллар учун кураш олиб боради. Ўзбекистон кубогида эса финалгача бора олади.

Жамоа сафида яхши футболчилар жамланган ва Наманганда буюк мураббий фаолият юритмоқда.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:06, 03.07.2020.
Ўқилди: 3633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.