"Милан" клуби бош мураббийи Пиоли "Ювентус"га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Тео Эрнандес ҳақида фикр билдирди.
"Шубҳасиз, Тео учун ҳужумкор ўйин муҳимроқ. Ҳозирда у кўпроқ ҳимояга эътибор беришга ҳаракат қилмоқда.
Ўйлашимча, агар у ҳимоядаги хатолари устида ишлашда давом этса, у ўз позициясида дунёнинг энг яхшиси бўлишга қодир. Эртага у эҳтиёт бўлиши керак", -деди мураббий