Ҳужумкор ярим ҳимоячи Алехандро Гарначо "Челси"ни тарк этиб, Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубга ўтади. Журналист Бен Жасобс ижтимоий тармоқларда Гарначонинг "Астон Вилла"га ўтиши кутилаётгани ҳақида хабар берди.
"Астон Вилла" Гарначони "Челси"дан ижарага олиши кутилмоқда. Клублар ўртасидаги келишувга мажбурий сотиб олиш банди киритилади.
Алехандро Гарначо "Челси" сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урган ва тўртта голли узатма берган. Transfermarkt портали мутахассислари 22 ёшли аргентиналик футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
"Челси" 2026/2027 йилги мавсумда Европа мусобақаларида қатнашмайди, "Астон Вилла" эса Англияни Чемпионлар Лигасида ҳимоя қилади.













