Кириш Регистрация

«Динамо»: Иккита автогол, сўнгги сониялардаги хато ва аламли мағлубият...

Баҳо:
+ | -

Про лига 2-тури доирасида «Динамо» Самарқандда «Истиқлол» билан ўйинда аламли мағлубиятга учради.

30-дақиқада Амиржон Сафаров бурчакдан узатилган тўпни ўз дарвозасига тўғирлаб қўйган бўлса, 90+1-дақиқага келиб Аваз Агалиев кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, Агалиев ва дарвозабон Раимовнинг оддий вазиятдаги ўзаро тушунмовчилиги аламли гол билан якунланди. Аваз тўпни Раимовга узатди, ёш дарвозабон эса кутилмаганда тўпни тўхтата олмай, автоголга сабабчи бўлди – 1:2. «Динамо» мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади.

Про лига. 2-тур.

8 июль (чоршанба)

«Динамо» - «Истиқлол» - 1:2

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов

Голлар: Аваз Агалиев 90+1 - Амиржон Сафаров 30 (ўз дар.), Аваз Агалиев 90+2 (ўз дарвозасига)

«Динамо»: 22.Шоҳруҳ Раимов, 5.Аваз Агалиев, 6.Бобур Қосимов (17.Шарофиддин Шобиров, 46), 7.Жасур Азимов, 9.Низомжон Норов, 10.Амиржон Сафаров (4.Ҳакимхон Аъламхонов, 66), 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев (39.Акмал Қозимов, 46), 24.Жасур Ўринов, 26.Комил Шарофутдинов, 27.Азамат Алланиёзов (34.Шоҳрух Абдураҳмонов, 46), 44.Бунёд Исроилов (20.Шаҳбоз Нуриддинов, 65).

«Истиқлол»: 12.Нодир Ашурматов, 2.Аҳрорбек Ўктамов, 6.Аббосбек Махсталиев, 7.Умиджон Қодиров, 9.Муҳаммаджон Султонов, 14.Рустам Абдухамидов (29.Санжар Баратов, 85), 15.Улуғбек Худойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 20.Раҳматулло Ўктамов (27.Роббимжон Ҳасанов, 65), 21.Элёр Мамасолиев, 22.Умар Адҳамзода.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:01, 08.07.2020.
Ўқилди: 3144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик