Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ориф Толипов: Сетьенга мен қўнғироқ қилмадим...

Баҳо:
+ | -1

“Вальядолид” - “Барселона” ўйин якунланди (0:1). Биринчи таймни кўрган адекват футбол мухлислари Антуан Гризманнинг ҳаракатларига баҳо беришган бўлса керак. Франциялик футболчи жуда кўп хатоларга йўл қўйди. У томонидан қайд этилган оддий вазиятларда тўпни тўхтата олмаслик, ноаниқликлар, суст ҳаракат ва бошқа ҳолатлар шарҳ мобайнида мени шу ерда бўлгани каби баъзи саволлар ва танқидларга ундади. Менимча, бу – табиий.  

Танаффусга чиққач ижтимоий тармоқларга кўз югуртирдим. Доимгидек, инстграмдан энг мантиқсиз, тутриқсиз гаплар келган экан. Мени яхши танийдиганлар танқидларга очиқ эканимни яхши билади. Тўғри, конструктив, асосга эга фикрларни доим қадрлаганман. Айниқса твиттердаги муносабатлар мени аксар ҳолда хатоларимни тўғрилашга ундайди. Бироқ, кам бўлсада, ўзи нима деётганини билмайдиган, бир жамоага бўлган “севгиси” радикал даражага чиқиб улгурган “мухлислар” ҳам йўқ эмас.

“Барселона” – энг яқин инсонларимдан бири мухлислик қиладиган жамоа. Унинг ўйинлари менга доим ёққан. Шарҳни энди бошлаган чоғларим ҳар ҳафта “Атлетико Мадрид” ўйинлари тушарди. Ўша пайтлар Гризманни менчалик мақтаган бошқа шарҳловчи бўлганми, йўқми, билмам. Чунки, у ўшанда мақтовга лойиқ ўйин кўрсатган. Бироқ, нетонгки, Каталонияда унинг ишлари Мадридда бўлгани каби эмас ҳозирча. Хоссатан мана бу ўйин энг ёмонларидан бири бўлди. Шундай бўлдики, мураббий Кике Сетьен ҳам уни иккинчи тайм аввалидаёқ (!) Суаресга ўзгартирди. Мен “шундай қил”, деб Сетьен қўнғироқ қилмагандим...

Айтмоқчи бўлганим, биз шарҳловчилар кўрганимизни тушунтирамиз, изоҳлаймиз ва шарҳлаймиз. Баъзилар ўйлагани каби, айнан бир футболчи ёки клубнинг ўта кетган фанати бўлсак микрафонга яқинлаштиришмасди ҳам, яқинлаша олмасдик ҳам. Мен шундай ўйлайман.

Нима ҳам дердим? Сал “мухлислик”ни қўйиб, мухлислик қилинг. Футболни севинг.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 06:30, 12.07.2020.
Ўқилди: 8224 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.