Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Андрей Канчельскис: «Ушбу ғалаба бизга жуда зарур эди»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Учрашув қийин кечди. Бунга йигитларнинг руҳий ҳолатлари ҳам сабаб бўлган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Боиси, ўзингизга маълум, “Бунёдкор”нинг бир нафар футболчисида коронавирус аниқланган. Бир тур олдин эса жамоамиз айнан “Бунёдкор”га қарши майдонга тушганди.

Шу сабабли, кеча клуб қароргоҳи дезинфекция қилинди, барча футболчилар коронавирусга тест топширишди. Худога шукр, тест натижаларига кўра, жамоамиз аъзоларида касаллик қайд этилмади.

Шундай бўлса-да, шогирдларимни “Бунёдкор”да юз берган ҳолат хавотирга, ташвишга солган. Чунки йигитлар ўша футболчига қарши ўйнашган. Бу ҳолатни тушунаман, уларнинг ҳам оилалари бор. Ушбу омил ҳам жамоамиз ўйинига ўз таъсирини ўтказди, менимча.

Нима бўлган тақдирдаям, биз 3 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик. Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг, йигитларнинг руҳан ўзларига келиб олишлари зафар қучишимиз лозим эди ва 3 очко бизга жуда зарур эди.

Ўз ниятимизга етдик. Футболчиларга майдондаги жонкуярликлари ва иштиёқлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Энди кейинги, яъни “Сурхон” билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— Жамоада ички муҳит яхшими? Боиси, айрим вазиятларда “Навбаҳор” футболчилари бир-бирлари билан тортишишгача боришди...
— Яна бир марта таъкидлайман, бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Ахир, барчанинг оиласи бор. Шунингдек, футбол ўйини пайтида жамоадошларнинг, шунингдек, дарвозабон ва ҳимоячиларнинг бир-бири билан даҳанаки жангга боришлари нормал ҳолат.

Ўзим бир пайтлари тўп сурган “Манчестер Юнайтед”даги ҳолатни эсга оладиган бўлсам, дарвозабон Петер Шмейхель ҳамда ҳимоячилар – Гарри Паллистер ҳамда Стив Брюслар ўйин пайтида бир-бирлари билан ҳаттоки, муштлашиб кетай ҳам дейишарди. Учрашув якунлаганидан кейин эса қучоқлашиб, бирга дам олиб, ресторанга бориб овқатланишарди. Умуман олганда, ўйин оғир кечди ва руҳий тарафлама ушбу ютуқ бизга жуда зарур эди. “Навбаҳор”да ички муҳит жуда яхши.

— Ўтган сафар жамоадаги айрим футболчиларнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаётганлигингизни таъкидлагандингиз. Ўша ўйинчиларнинг кимлар эканлигини очиқ-ойдин айта оласизми?
— Йўқ, уларнинг исм-шарифларини айта олмайман. Чунки бу клубнинг ички иши. Биз бу борада мавсум якунида бир хулосага келамиз. Мен футболчиларнинг ўйинларида ўсиш кузатилиб, ҳар бир учрашувда яхши ўйин намойиш этишларини хоҳлайман.

Кимдир ўз имкониятлари даражасида тўп суряпти, кимнингдир ўйини унчалик қовушмаяпти, бошқаси эса коронавирусдан қўрқяпти ва ҳоказо. Айни пайтда ўша футболчиларнинг номларини айтиш нотўғри.Бу ҳақда мавсум якунланганидан сўнг, гаплашамиз.

Албатта, жамоанинг бугунги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадим, лекин йигитларга майдондаги жонкуярликлари ва иштиёқлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

— Суперлига кейинги тур баҳсларининг Тошкентда марказлашган ҳолда ўтказилиши борасидаги фикрингиз...
— Менимча, бу ҳали аниқ эмас. Эрта ёки индинга бу масалани Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мутасаддилари билан муҳокама қиламиз. Менга қолса, қадрдон майдонимизда ўйнаганимиз яхши.

Бутун дунёда пандемия эканлигини тушуниб турибмиз. Умид қиламанки, бу борада Ўзбекистон футболи мутасаддилари тўғри қарор қабул қилишади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:03, 14.07.2020.
Ўқилди: 2978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3637]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2767]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1783]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1516]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1508]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1423]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1400]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1277]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.