Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Пахтакор"нинг Суперлигада ўйиндаги ҳолатлар бўйича кўрсаткичлари

Баҳо:
+ | -

9-турдан кейин "Пахтакор"нинг жамоавий турли жиҳатлар бўйича Суперлигада кўрсаткичларини тақдим этамиз.

Жамоамиз энг кўп тўп киритган - 24та. Бунга энг яқин клублар "Қўқон-1912"да 17, "Металлург"да эса 15 гол мавжуд. Энг кўп вазият яратиш борасида "Пахтакор" қолган клублардан анчагина устун. Ўтган 9 учрашувда жами 85 марта гол уриш учун вазиятлар юзага келтирилган (бир ўйинда ўртача 9тадан). Бу борада кейинги натижа "Насаф"га тегишли бўлиб, бу жамоада 48та имконият бўлган. Дарвоза томон "Пахтакор" 81 бор аниқ зарба йўллаган.
Бу борада ҳам иккинчи кўрсаткич "Насаф"га тегишли бўлиб, қаршиликлар рақиб дарвозасига 44 марта зарба беришган.

"Пахтакор" бир ўйинда ўртача 665тадан аниқ узатмани амалга оширмоқда ва бунда аниқлик кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилади. "Бунёдкор" эса 527 узатма ва 86 фоизлик натижа билан кейинги поғонада бормоқда. Футболчиларимиз бир ўйинда ўртача 11 мартадан вазиятларни кескинлаштирадиган ҳал қилувчи узатмани ижро этишмоқда. "Локомотив" ва "Насаф"да бу миқдор 8тага тенг.

Ҳозиргача энг кўп бурчак зарбалари "Пахтакор" тепган - 72та. "Сўғдиёна" биздан кейинги кўрсаткич эгаси бўлиб, жиззахликлар 44 марта бурчак зарбаси ижро қилган. Футболчиларимиз 140 марта рақибларни алдаб ўтишган. 66 фоиз ҳолатларда бу уринишлар самараси чиқмоқда.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 23:20, 18.07.2020.
Ўқилди: 3128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик