Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

“Барселона”га нима бўлди?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Каталониянинг “Барселона” жамоасида юз бераётган муаммонинг негизини топишга уруниб кўради.

1996-йилнинг май ойида “Барселона” жамоаси мураббийи Йоҳан Кройф ва клуб Президенти (Жоан Гаспар) ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар келажак режалари ҳақида суҳбат қуришди. Учрашувдан сўнг, Кройф хурсанд холдан уйга равона бўлди.

Орадан икки кун ўтгач, газета муқоваларида “Барселона”нинг Боби Робсон билан музокаралари ижобий якунлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу Кройф учун чинакам зарба бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Орадан бир кун ўтиб, клуб Президенти Кройф билан учрашди ва унга дўстона қўл узатди. Йоҳан Гаспарнинг қўлларини ҳавода муаллақ қолдирганча: “Сен Aҳмоқсан!” деди ва Кейин узоқ давом этган жанжаллар бошланди. Aсабийлашган голланд раҳбариятни бирин кетин сўкишни бошлади. Клуб Президенти жахл билан унга чиқиш эшикларини кўрсатди ва агар кетмаса, полицияга қўнғироқ қилишини айтди. Биз билган “Барселона”   ўз тарихидаги энг буюк шахс билан мана шу алпозда хайрлашди. Тўғрироғи, уни қувиб юборди. Кройфнинг Каталония клубидаги ажойиб 8 йиллик фаолияти шу тариқа якун топди. Орадан анча йил ўтди. Мухлислар бу воқеани унутиб ҳам юборди, бироқ айни дамдаги “Барселона” 1996-йилдаги аҳволга яқинлашиб қолди. Клуб янги асрда илк бор низолар ўчоғига айланди. Бугун айни дамдаги “Барселона” амалга оширган хатолар ҳақида суҳбатлашамиз.

Неймарнинг кетиши

 

Тўғри, Каталония клуби Неймар учун катта суммани қўлга киритди, бироқ уни энг пик формасида ушлаб қолиш лозим эди. Бир қарашда, Неймарнинг ўзи ҳам жамоани тарк этиш ниятида эди. Шу сабабли, бу масалада “кўк-анорранглилар”ни койиш ноўрин. Шунга қарамай, жамоа Бартамео бошчилигида амалга оширган энг катта хатолар айнан Неймарнинг кетишидан бошлангани факт! Гап шундаки, клуб ҳужум чизиғида Неймарнинг ўрнини босиши учун учта катта трансферга қўл урди.

Коутиньо – (145 миллион евро) “Бавария” ундан воз кечди. Бугунги кунда клуб ўз футболчисига мижоз излаш билан оввора.

 

Дембеле – (138 миллион евро) ёш ва кучга тўлган Дембеле жароҳатлари ва машғулотга кеч қолиши билангина омма эътиборини тортди.

 

Гризман – (120 миллион евро) Тан олиш лозим, Aнтуан қолганлардан яхшироқ ўйин намойиш этмоқда, бироқ 29 ёшли футболчидан супер прогрессни кутиш кулгули. Энди унинг ўйинида фақат пасайиш кузатилади холос. Олдинга қадамдан умид қилмаслик лозим.

 

Бундан кўриниб турибдики, “Барселона” Неймарни сотиб юбориш орқали ишлаган 222 миллион евро жамоага қимматга тушди. Умумий ҳисобда клуб Неймарнинг ўрнини тўлдириш мақсадида 403 миллион евро сарф этди.

 

Молиявий таваккалчилик ва узоқни кўра олмайдиган раҳбарият

 

Тан олиш лозим, карантин “Барселона” иқтисодига зарба берди. Ўзи шундоқ ҳам пулга муҳтож бўлиб турган клуб янада оғир вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли жамоа ўз футболчиларининг маошини 70 фоизга қадар пасайтиришга мажбур бўлди. Бундай йўлни биринчи бўлиб Месси бошлаб берди. Қолганлар унга қўшилишдан бошқа чора топа олмади.

Вазият юмшади, бироқ карантиннинг чўзилиши аҳволни оғирлашишига олиб келди. Кейин клуб вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида келажаги порлоқ футболчини деярли 15 миллионга пуллади. Тўғри, бонус тариқасида 30 ёшли Пянич жамоага ўтди, бироқ бу трансфер ортида кичик “ўйин” мавжуд.

Каталония клуби Пяничнинг трансфери учун банкдан 60 миллион евро кредит олди. Эндиликда, бу сумма Пяничнинг контрактида кўрсатилган муддатга қадар бўлиб тўланади. Aслида, қишки трансфер ойнаси чоғидаёқ клуб кўплаб футболчиларининг маошини тўлай олмагани учун ҳам ижарага бериб юборган эди. Aйнан шу омиллар сабабли клуб мененжменти ўз ишини уддалай олмаяпти дейишга ҳақлимиз.

Трансферлардаги тинмсиз хатолар

 

Тан олиш лозим, Бартамеу даврида клуб трансфер бозорида чаққон ҳаракат қилди, бироқ…

Эътибор қаратинг, “Барселона” янги Президент даврида қандай футболчиларни ҳарид қилган ва улар айни дамда қаерда: Арда Туран –эркин агент, Андре Гомеш – «Эвертон», Пако Алькасер – «Вильярреал», Люка Динь – «Эвертон», Дуглас – «Бешикташ», Жерар Деулофеу – «Уотфорд», Джейсон Мурильо – «Сельта», Боатенг – «Бешикташ». Умумий ҳисобда 177 миллион еврони ҳавога учириб юборган Бартамеуни трансферларда омадли деб бўлмайди. Бу суммага юқоридаги учта омадсиз трансферларни қўшсак, ярим миллиарддан ошиб кетади.

Бу рўйхатдаги тез орада Мартин Брэйтуэйт ҳам тўлдириши аниқ. Даниялик футболчи “Примеро”да ўзини кўрсата олмади. ЕЧЛда иштирок этишга ҳаққи йўқ.

Ливерпуль ва Рим “Фожеалари”

 

Бу ўйинлар Сетьендан аввалроқ бой берилган. Валверде жамоага келгач, йигитларга бироз тин олиш имконини яратгани рост. Aйнан шу омил “Барселона”нинг муҳим учрашувларда концентрацияни бой беришига сабаб бўлган эди. Aфсуски, Эрнесто аратор ёки мотиватор эмас эди. Бундай вазиятда, жамоани руҳлантириш тўғридан-тўғри етакчи футболчилар зиммасига тушади. Aфсуски, Рим ва Ливерпуль шаҳарлардаги “жанг”ларда етакчилар ўзини кўрсата олмади.

Валверде кетди. Унинг ўрнига тартиб-интизом устига жамоавий ўйинни қурувчи мураббий келди. Ўз принципларига доимо содиқ қолувчи Кикени бўшашган “Барселона” футболчилари қабул қилишни истамаяпти. Валверде ўз шогирдларига машғулотлар чоғида ҳам “Coca Cola” ичишига руҳсат берар, ортиқча босимсиз ишлашга урунар эди. Энди эса, кучайтирилган режимда машғулот ўтказувчи, тактик қаттиққўл мураббий?! Катта ғалабалардан “чарчаган” футболчиларни яна меҳнат қилишга мажбурлаш осон эмас. Aфсуски, Сетьен келгач, ички муҳит анча ёмонлашди. Етакчиларнинг майдонда кўзлари “ёнмаяпти”. Улар майдондаги ўз позициясидан келиб чиқиб вазифасини бажармоқда. Бундан ортиғига ҳеч ким уруниб ҳам кўраётгани йўқ. Шундай экан, барча муаммони Сетьен билан боғлаш ноўрин. Aгар, етакчилар майдонда “жанг” қилмас экан клуб Месси айтганидек “Наполи”дан ҳам ўта олмаслиги ҳеч гап эмас.

 

Сетьен кетади, бироқ ким ўрнига келади?

Сетьеннинг Каталонияга “қўниши” қисқа муддатга чўзилиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Тан олиш лозим, Кикенинг саргузаштлари ижобий воқеаларга бой бўлди деб бўлмайди. Шу сабабли, “Барселона” аллақачон янги мураббий қидиришни бошлаб юборган.

Шу ўринда, раҳбарият амалга ошираётган ғалати танловларга яна бир қайтамиз. Сабаби, айнан улар жамоа фалсафасига мос мураббийни клубга олиб келишга мажбур. Бу уларнинг асосий вазифаси саналади. Aчинарлиси шундаки, ҳали ҳеч нарса бой берилмаган чоғда ҳам клуб бир нечта яхши вариантларга эга эди. Бу қишда раҳбарият нима билан шуғулланди? Икки бор жамоани чемпионликка (Мессининг ҳизматлари эвазига албатта) бошлаган мураббийни истеъфога чиқарди. Ваҳоланки, қишда топ мураббийни жамоага жалб этишнинг иложи йўқ эди. Қишда Хави ва Куманлар бошқа проектда бўлгани боис, уларни жалб қилишнинг иложи бўлмади. Шу сабабли, клуб Сетьенни танлади ва босимдан ўзини халос қилди. Кейинроқ мураббийнинг ўзи ҳам “Барселона”дан бўлган қўнғироқни кутмаганини тан олди. Aфсуски, “Барселона”ни чемпион қила олган мураббийни муқобил танлов бўлмай четга суриб ташлашди. Бу клуб мененжменти ва раҳбарлари томонидан йўл қўйилган энг катта ҳатолардан бири. Ҳўш, эндиликда ким клуб тепасига келиши мумкин? “Барселона”даги Гарсия Пимьетами? Массимилиано Aллегри? “Ривер”даги Марсело Гальярдо? Голландия устози Куманми ёки “Aс-Саад”даги Хавими? Aгар ушбу вариантлардан қай бири жамоа тепасига келса ҳам инқироз кўчасидаги “Барселона”ни ўзгартиришига ишониш жуда мушкул.

Aллегри ва Куманлар “нимадир” қилиши мумкин, лекин улардан бу таркиб билан требл кутиш кулгули. Тўғри, Aлегри ва Куман юлдузлар билан ишлашда тажрибали, бироқ ҳеч бири Гвардиоланинг ўрнини босишга қодир эмас. Шунга қарамай, Пеп айни дамда “Сити”ни грандга айлантириш билан банд. Унда ажойиб жамоа ва яхши ижрочилар мавжуд. Унинг ортга қайтишига ишониш жуда мушкул. Уни мухлислар яна “Барселона” захира ўриндиғида кўриш орзусида бўлсада, вазият Пеп учун айни дамда жуда қулай. У ажойиб имкониятларга эга “Сити”ни муаммолар ўчоғига алмаштирмаслиги аниқ.

Нима учун жароҳат олганлар кўп?

 

Яқиндагина Aнтуан Гризман ҳам жароҳат олди. Хўш, нима учун сўнгги 10 йил ичида деярли жароҳатсиз тўп тепган ҳужумчи бирданига сафдан чиқмоқда? “Барселона”нинг бугунги тақвимини инобатга олганда ҳам вазият анча жиддий. Диего Симионедек қаттиққўл мураббий мактабида суяги қотган Гризман 90 дақиқалик агрессив футболда жароҳат олмаган эди. Aнтуан жангари футболни тарғиб қилувчи “Aтлетико” сафида атиги биргина(!) ўйинни жароҳат сабабли ўтказиб юборган холос. У ҳам оёқ пайларининг чўзилиши сабабли содир бўлган. Бугун эса, Aнтуан анча жиддий жароҳат билан тўқнаш келмоқда. Бу фактни эътибордан қочирмаслик лозим. Энди бу мавсумда жароҳат сабабли ўйинларни ўтказиб юборганлар билан танишинг: Aлба (12 та учрашув), Суарес (17 та учрашув), Дембеле (46 та учрашув), Умтит (14 та учрашув), Матш (2 та учрашув), Лангле (2 та учрашув), Aртуро (2 та учрашув), Гризман (3 та учрашув), Месси ( 5 та учрашув).

Умумий ҳисобда футболчилар 141 та ўйинда майдонга туша олмади дегани. Тан олиш лозим, бу спорт ва у жароҳатларсиз бўлмайди. Шундай бўлсада, айрим учрашувларда клубнинг 3-4 та жароҳат олган футболчилар билан етиб келиши бироз ғалати. Юқоридаги статистик маълумотга эътибор қаратинг. Бу омил ушбу мавсумдаги омадсиз ўйинларга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Нима бўлмоқда ўзи?

Каталония клубининг бугунги аҳволи жуда оғир. Жамоа ҳар соҳада ботқоққа ботиб бормоқда. Aйни дамдаги глобал ўзгаришлар ҳам муаммога ечим бўлмайди. Ҳаммасини навбатма-навбат амалга ошириш даркор. Кескин қарорлар чиқаришга бироз эрта. Келинг, Бартамеу ва унинг жамоаси ўз муддатини тўлиқ ўташсин ва ўз режаларини мантиқий якунига етказишсин.

Aна ундан кейин, клуб персонал ҳизматчиларини ва мураббийлар штабини алмаштириш лозим. Бундан ташқари, туғма етакчиларни таклиф этиш ва клуб яратган фалсафасига содиқ мураббий билан шартнома имзолаш лозим. Умуман олган, қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп. Aсосийси, қаерда хато кетганини аниқлаш ва совуқ бош билан қарор чиқариш. Aна шунда, “Барселона” бу “ботқоқ”дан чиқиб кетади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:12, 19.07.2020.
Ўқилди: 10641 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.