Кириш Регистрация

А серия. «Рома» «Интер» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг жорий мавсуми "Ювентус"нинг чемпионлигига қараб кетаётгандек. Боиси, таъқибчилар ўзаро ўйинларда очколарни бой беришмоқда.

А сериянинг 34-тури доирасида «Рома» ўз уйида «Интер»ни қабул қилиб, жанговар дурангга имзо чекди.

"Нерадзурри" 15-дақиқада Стефан де Врей томонидан урилган гол эвазига ҳисобни очди. Биринчи бўлим тугаш арафасида Спинаццола ҳисобни тенглаштирди.

57-дақиқада Генрих Мхитарян "бўрилар"ни олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида эса римликлар ҳимоячиси Спинаццола ўз жарима майдони ичида эҳтиётсиз ҳаракат қилиши оқибатида йўқ жойдан пенальтига сабабчи бўлиб қолди. Ромелу Лукаку 11 метрли жарима зарбасидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ушбу дуранг ҳар икки жамоани ҳам қаноатлантирмади. Боиси, "Ювентус" эртага ғалаба қозонса, "Интер" билан фарқни ошириши мумкин. Ушбу турда ғалаба қозонган "Наполи" ва "Милан" клублари эса "Рома"га янада яқинлашиб олишди.

Италия А серияси, 34-тур
Рома – Интер 2:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 15 де Врей, 1:1 – 45 Спинаццола, 2:1 – 57 Мхитарян, 2:2 – 88, пенальти Лукаку.
Рома – Лопес, Спинаццола, Коларов, Рожер (Смоллинг, 74), Бруно Перес, Мхитарян (Карлес Перес, 84), Диавара (Кристанте, 69), Пеллегрини (Перотти, 83), Верету, Манчини, Жеко.
Интер – Ханданович, Бастони (Д`Амброзио, 82), де Врей, Шкриньяр, Янг (Бираги, 67), Брозович, Гальярдини (Эриксен, 69), Барелла, Кандрева (Мозес, 67), Санчес, Мартинес (Лукаку, 67).
Огоҳлантиришлар: Барелла (23), Лопес (72).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:52, 20.07.2020.
Ўқилди: 4250 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик