Кириш Регистрация
30/09 17:00 Металлург 1-1 Андижон
30/09 18:40 Ан-Наср (СА) 2-0 Ал-Аҳли (СА)
30/09 22:00 Вильярреал 3-1 Алавес
30/09 22:00 Уэска 0-0 Атлетико
30/09 22:45 Персеполис 2-0 Пахтакор
01/10 00:30 Реал Мадрид 1-0 Вальядолид
01/10 00:30 Эйбар 0-1 Эльче
01/10 22:00 Севилья - Леванте
01/10 22:00 Атлетик Бильбао - Кадис
02/10 00:30 Сельта - Барселона

«Олтин тўп»-2020 даъвогарлари рейтинги янгиланди: 20.07.2020 (топ-20)

Баҳо:
+ | -

"France Football" нашри 2020 йилда "Олтин тўп" соврини берилмаслигини расман маълум қилган бўлса-да, "Goal" экспертлари жорий йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритишга даъвогарлик қилиши мумкин футболчиларнинг рейтингини янгилашда давом этишмоқда. Бугун 20 июль, душанба, янги рейтинг билан таништириб ўтамиз.

«Бавария» форварди Роберт Левандовски ҳамон рейтингнинг энг юқори чўққисини эгаллаб турибди. Шунингдек, "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ва "Барселона" сардори Лионель Месси ўтган ҳафтадаги рейтинг билан таққослаганда кучли учликни ҳеч кимга бўшатишмади.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне эса 4-ўриндан 6-поғонага тушириб юборилди. Тўртинчи қаторга эса "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема кўтарилди.

"Реал" сардори Серхио Рамос эса бир ҳафта ичида 12-ўринда 10-поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди. "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш эса кучли ўнликни тарк этиб, 12-қаторга тушди.

Бир ҳафта ичида жадвалда рўй берган ўзгаришлар мана шулардан иборат бўлди.

«Олтин тўп»ни қўлга киритишга даъвогар футболчилар (топ-20):

1. Роберт Левандовски («Бавария», аввалги рейтинг — 1)
2. Криштиану Роналду («Ювентус», 2).
3. Лионель Месси («Барселона», 3).
4. Карим Бензема («Реал», 6).
5. Неймар («ПСЖ», 5).
6. Кевин Де Брейне («Манчестер Сити», 4).
7. Килиан Мбаппе («ПСЖ», 7).
8. Томас Мюллер («Бавария», 8).
9. Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд, 9).
10. Серхио Рамос ("Реал", 12)
11. Серж Гнабри («Бавария», 11).
12.Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед", 10)
13. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд, 13).
14. Пауло Дибала ("Ювентус", 14)
15. Кай Хавертц ("Байер", 15).
16. Садио Мане ("Ливерпуль", 16)
17. Альфонсо Девис ("Бавария", 17)
18. Раҳим Стерлинг ("Манчестер Сити", 18)
19. Жордан Хендерсон ("Ливерпуль", 19)
20. Тимо Вернер ("Лейпциг", 20)

Манба: goal.com
Киритилди: 22:39, 20.07.2020.
Ўқилди: 21406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.