Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Беларусь чемпионати. Яхшибоев «дубл» қайд этган ўйинда «Шахтёр» йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

Баҳо:
+ | -

Беларусь чемпионатининг 19-тури доирасида "Шахтёр" ўз уйида "Смолевичи" клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев янги жамоаси сафида учрашувни илк марта асосий таркибда бошлади.

Баҳснинг 9-дақиқасида Яхшибоев 15 метрлардан йўллаган зарба натижасида тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Тўпни эгаллаган Антич ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, кучли зарба билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса "кончилар" рақибни бутунлай тор-мор келтиришди. Бунда эса Жасурнинг ҳиссаси катта бўлди. Учрашувнинг 62-дақиқасида ҳамюртимиз майдон марказида тўпни эгаллаб, икки ҳимоячига қарши чиқиб борди ва улардан бирини алдаб ўтиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятда ўнг оёқ билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб, Яхшибоев яна битта гол муаллифига айланди. Бу сафар у чап қанотдан жарима майдонига кирди, икки ҳимоячини осонлик билан алдади ва дарвозабонни доғда қолди.

Ҳамюртимизнинг голлари орасида Сзоке "Шахтёр"нинг учинчи голини рақиб дарвозасига жойлаган эди.

Ушбу ғалабадан кейин "Шахтёр" ўз очколарини 37тага етказиб, БАТЭ билан бирга пешқадамга айланди. Яхшибоев эса 12та гол билан тўпурарлар пойгасида яққол пешқадам бўлиб олди.

Беларусь чемпионати, 19-тур
ШАХТЁР — СМОЛЕВИЧИ — 4:0
ГОЛЛАР: 1:0 — Антич (9). 2:0 — Яхшибоев (61). 3:0 — Сзоке (69). 4:0 — Яхшибоев (70).
ШАХТЁР: Гутор (к) — Вукманич (Бурко, 75), Хадаркевич, Сачивко, Антич — Сзоке, Селява — Иванович (Баланович, 46), А.Архипов (Бодул, 46), Подстрелов — Яхшибоев.
СМОЛЕВИЧИ: Гомелько — Алибеков, Родионов, Жевнеров (к), Халимончик — Щегрикович (Ханкевич, 77) — Гурбан (Макушинский, 67), Макаров, Джигеро, Ложкин (Александрович, 82) — Демченко.
СОЛИГОРСК. 26 июля. Стадион "Строитель".

Жасур Яхшибоевнинг биринчи голи:

Жасур Яхшибоевнинг иккинчи голи:

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:55, 26.07.2020.
Ўқилди: 10808 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.