Каталония статистика институти мамлакатда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмни ошкор қилди.
Каталонияда 2019 йилда туғилган 500 нафар ўғил болага Лео исми қўйилган. Албатта, бу «Барселона» сардори Лионель Месси билан боғлиқ. Бу эса янги туғилган ўғил болаларнинг 8,22 фоизини ташкил қилади.
Ушбу рақам йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2010 йилда Лео исмига эга бўлганлар 136 нафар бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 433тага етган.
Марк исми эса минтақадаги энг оммабоп исм ҳисобланади. 2019 йилда 622 нафар болага шундай исм қўйилган.
Каталонияда қизларга энг кўп қўйиладиган исмлар — Юлия ва Мартина.