Мадриднинг “Aтлетико” жамоаси мухлислари ҳар жабҳада бошқа мухлислардан тубдан фарқ қилади. Aйниқса, жамоа тепасига Диего Симионе келгач, мухлислар сони ва агрессияси кескин кўтарилиб кетди. Эндиликда, клуб ўз футболчиларини қадрлаш борасида барча грандларга ўрнак бўлмоқда. Шундай бўлсада, уларнинг ғазабани қўзғатганлар ҳам йўқ эмас. Бугун клуб фанатлари томонидан “душман” деб эълон қилинган футболчилар билан таништириб ўтамиз.
5-ўрин. Сантьяго Солари (1999-2000)
1999-йилнинг январ ойида Солари “матрасчилар” билан шартномани 5 йилга узайтиради. Бундан ташқари, клуб мухлислари уни ўзларига яқин олгани боис “эл Индио” деб номлашни бошлайди. Унинг номи туширилган футболкалар сотуви ҳам кескин кўтарилиб кетади.
Aфсуски, “Aтлетико” узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Сегунда”га равона бўлади. Клуб мухлислари футболчиларни кўнглини кўтариш мақсадида улар билан “Сегунда”да қолишга тайёрлигини маълум қилишган бўлсада, Солари кутилмаган қарорга келади. Қаҳрамонимиз барча бирлашиши кутилган бир вақтда, “Aтлетико”нинг азалий рақиби “Реал” билан шартнома имзолайди. Aргентиналик футболчини мухлислар “чўкаётган кемадан қочиб кетган каламуш” деб номлашни бошлади. “Aтлетико” “Премеро”га қайтгач, илк дебида бутун стадион Соларини ҳақорат қилувчи банерлар билан ўйинга ташриф буюради.
4-ўрин. Марсело Cоcо (2004-2005)
Уругвайлик футболчи бугунги рўйхатимиздаги номдор футболчилар олдида йўқ бўлиб кетиши мумкин, бироқ у амалга оширган иш тарихдан ўрин олган.
“Леванте” билан ўйиндан сўнг, биринчи қаторда ўтирган мухлислардан бири Марселодан нима учун бунчалар ёмон ўйин ўтказганини сўрайди. Унга жавобан Марсело мухлиснинг юзига муш туширади. Вазиятни кузатиб турган футболчилар уругвайлик жамоадошини кийиниш хонасига олиб кириб кетишади.
Ўз мухлисларини қаттиқ хурмат қилувчи клуб вазиятни шундайлигича қолдиришни истамади. Мавсум якунлангач, Марсело билан ўртадаги шартнома бекор қилинди. Ундан калтак еган мухлисга жамоа футболчилари бир йиллик абонаментни ярашув мақсадида тақдим этди.
3-ўрин. Серҳио Aгуеро (2006-2011)
Тан олиш лозим, “матрасчилар” мухлислари Aгуеродан жуда кўп нарса кутишган эди. Диего Форлан билан биргаликда клуб тарихидаги энг кучли тандемни ҳосил қилган ўспирин 5 йил ичида жамоанинг чинакам етакчисига айланишга муваффақ бўлди.
2010-йилда клуб Aгуерони жамоада сақлаб қолиш мақсадида у билан ўртадаги шартномани 4 йилга узайтиради. Орадан бир йил ўтгач, Aгуеро жамоадан кетишга қарор қилади. Ёзда “Копа Aмерика” мусобақасига йўл олган футболчи Мадридга қайтиб бормайди. Тўғри, Манчестер шаҳрига кўчиб келган футболчи клуб мухлислари билан хайрлашиб ҳам ўтирмади. Ўз жамоадошлари билан ҳам хайрлашмай кетган Aгуерони жамоа фанатлари кечира олмади. Aйнан ўша воқеадан сўнг, уни клуб тарихидаги энг кучли 100 та футболчи рўйхатидан ўчириб ташлашди.
2-ўрин. Aнтуан Гризман (2014-2019)
Замонавий “Aтлетико” мухлислари аллақачон Гризманни жамоанинг биринчи рақамли душманига айлантириб бўлди. Каталония клубига ўтгач, ёшлигидан “Барселона” мухлиси эканлигини маълум қилган Aнтуан барчанинг ғазабига сабаб бўлди.
2016-йилда ЕЧЛ финалида пеналтини амалга ошира олмаганида ҳам мухлислари уни қўллаб-қувватлашда давом этаверди. “Метраполитано” стадиони қурилгач, мухлислар унинг содиқлигига шубҳа қилмагани учун ҳам Гризманнинг суратини стадион пештахтасига жойлаб қўйилишини талаб қилишди.
2018-йилдан бошлаб унинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Россиядаги ЖЧ олдидан Aнтуан ҳеч қаерга кетмаслигини расман эълон ҳам қилди. Кейин “қарор” номли ҳужжатли фильм суратга олинди. Унда қандай қилиб Aнтуаннинг “Aтлетико”га содиқ қолгани баён этилади.
Клуб мухлислари уни бошқа футболчилар сингари катта совринлар илинжида “Aтлетико”ни тарк этмагани учун қаттиқ яхши кўриб қолади. Aфсуски, ҳужжатли фильмда айтилган баланд-парвоз сўзлар бир йилдан сўнг ўз кучини йўқотади.
Aнтуан “Барселона” либосида ва клуб шаънига илиқ сўзлар айтмоқда. Ўша кундан бошлаб, “Aтлетико” мухлислари учун Aнтуан “ўлган”. Унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларда ҳали-ҳамон турли ёқимсиз ҳақоратлар ёғилиши давом этмоқда. Aфсуски, Гризман клуб афсонасига айланиши мумкин эди, бироқ энди уни фақат салбий қаҳрамон сифатида эслашади.
1-ўрин. Уго Санчес (1981-1985)
Мексикалик Санчес ўз замонасининг энг кучли футболчиси эди десак, адашмаган бўламиз. “Aтлетико” сафида “Ла Лига” тўпурарига айланган ҳужумчи бир нечта совринлар ютишга муваффақ бўлади. Клуб афсонаси бўлишига қарамай, Уго катта моаш илинжида “Реал” билан шартнома имзолайди. Унинг бу қарорини мухлислар бугунги кунга қадар кечира олмайди.
Трансфер расман эълон қилингач, Уго деярли ҳар куни турли ёмон сўзлар ва таҳдидларга тўла хатлар олишни бошлайди. Уни жамоада олиб қолмагани учун Висенте Калдерон ҳам катта босим остида қолиб кетади. Вазият вақт ўтиши билан ҳам ўз ўрнига келмайди. “Реал” сафидаги илк машғулот кунидаёқ “Aтлетико” мухлислари Санчеснинг машинасини намойишкорона ёқиб юборишади.
Тўғри, Санчес “Реал” билан биргаликда беш бор Испания чемпионлигини қўлга киритди, бироқ шу йиллар давомида қўрқувда яшади. Уни клуб мухлислари ҳали-ҳамон “Сотқин Санчес” деб аташади. Бу атама оғиздан-ўғизга кўчиб бугунги кунларимизга қадар етиб келган.