Россиянинг "Уфа" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Остон Ўрунов ҳамон жамоа ихтиёрида бўлиб турибди. Бу ҳақда Бошқирдистон клубининг васийлик кенгаши Ростислав Мурзагулов маълум қилди.
«Ўрунов борасида «Спартак» бизга мурожаат қилдими? Мен муҳокама қилинаётган нарсаларга ҳеч қандай аниқлик киритмайман. Биз футболчиларимизни сотиб олиш билан боғлиқ ҳар қандай масалага прагматик жиҳатдан қараймиз. Қачон қулай таклиф бўлса қўйиб юборамиз, акси бўлса — йўқ. Остон ҳозир жамоамиз билан бирга, трансфер борасида ҳеч қандай эълон йўқ», - деди Мурзагулов.