Беларусь чемпионатининг 20-турига старт берилди. Мавсум пешқадами "Шахтёр" клуби сафарда "Слуцк" меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Баҳснинг 25-дақиқасида белгиланган пенальтини Архипов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда эса Антич жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди (ҳа, солигорсклар сафида ўзларининг пенальтичиси ва жарима зарбаси йўллайдиган футболчилари бор).
Жасур Яхшибоев бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилди. У баҳсни асосий таркибда бошлаб, ҳакамнинг финал ҳуштагига қадар майдонда ҳаракат қилди.
Ушбу ғалаба туфайли "кончилар" ўз очколарини 40тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамликни давом эттирадиган бўлишди.
Беларусь чемпионати, 20-тур
Слуцк – Шахтёр 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 25, пенальти Архипов, 0:2 – 62 Антич.
Слуцк – Панкратов, Кривулькин, Анюкевич, Чеботаев, Такулов, Бураев, Тетеренко, Салу, Семенов, Апанасович (Сердюк, 63), Зуевич (Велько, 71).
Шахтёр – Гутор, Сачивко, Антич, Хадаркевич, Селява, Иванович, Подстрелов (Бодул, 59), Вукманич (Бурко, 46), Сзоке, Яхшибоев, Архипов (Баланович, 29).