"Рома" "Тоттенхэм" собиқ ҳимоячиси Ян Вертонген билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда италиялик инсайдер Николо Скира хабар тарқатди.
"Рома" ҳимоячига 2022 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. Вертонген "бўрилар" сафида йилига 3 миллион евро маош олади.
Аввалроқ, Вертонген учун "Интер" асосий даъвогар эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.