Кириш Регистрация

Почеттино нима учун «Реал»ни бошқаришдан бош тортганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" клуби собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино нима учун «Реал»ни бошқаришдан бош тортганига изоҳ берди.

"Ҳар бир мураббий истеъфога тайёр туриши керак. Чунки "Тоттенхэм"дан истеъфога чиққаним мен учун кутилмаган ҳол бўлмади. "Реал" таклиф билан чиққан пайтда "шпорлар" билан шартномани бекор қилмаганимдан афсусланаманми? Мен "Тоттенхэм"да бахтли эдим. Шунинг учун бажонудил янги шартномага имзо чекдим.

Биз ортиқча муаммосиз хайрлашдик. Ҳозир "Тоттенхэм" билан муносабатларим яхши. Биз ҳам хатоларга йўл қўйганимизни ҳамиша такрорлайман. Якун эса шундай бўлди. Аммо вазиятни ўзгартириш учун кўпроқ қўллаб-қувватланишга умид қилгандик. Якунда эса йўлларимиз айро тушди. Чунки ҳар икки томонга танаффус керак эди", – деди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис 2019 йилнинг ноябрь ойида истеъфога чиқарилганидан буён ишсиз юрибди. "Шпорлар" унинг қўлостида бирорта совринни қўлга киритишмади, аммо Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боришди. Почеттино, ўз вақтида "Реал"ни бошқаришга номзод мураббийлардан бири бўлганди.

Манба: football24.ua
Киритилди: 22:21, 02.08.2020.
Ўқилди: 12595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6484]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5324]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3588]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2685]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2280]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2236]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2209]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2183]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2116]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2039]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.