«Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Урунов ҳозирда бошқирдистонликлар сафида бўлиб турибди. Клуб таъсис кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов унинг «Спартак» учун тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида хабарни инкор қилди.
"Ўрунов ҳозирча бизнинг футболчи. У клуб ихтиёрида", — деди Мурзагулов.
Шу билан бирга функционер яқин орада вазият ўзгариши мумкинлигини инкор қилмади.
"Тез орада бизда иккита янгилик бўлади. Ҳозирда музокараларнинг сўнгги босқичидамиз", — деди Мурзагулов.