Кириш Регистрация

Бокс. Ёшлар терма жамоаси билан психологик машғулот ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Пандемия даврида бокс бўйича терма жамоаларимизнинг машғулотлари учун махсус режа ишлаб чиқилган. Ушбу режага биноан ёшлар терма жамоаси бугун навбатдаги онлайн машғулотни ўтказди. Унга кўра, боксчиларнинг мусобақа олдидан психологик ҳолатини аниқлаш бугунги машғулотнинг бош мавзуси бўлди.

Ушбу тренингни Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев бошлаб берди ва карантин вақтида қай тартибда машғулотлар олиб бориш масаласида гапирди. Терма жамоа катта мураббийи Ҳамид Тангрибергенов эса ёш боксчиларимизнинг психологик ҳолатини аниқлаш бўйича махсус тест ишлаб чиқилгани ва шу асосида уларнинг ҳолатини аниқлаш мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди. Мураббий томонидан психологик тайёргарлик мусобақа вақтида катта аҳамиятга эга эканлиги, бу бугунги кунда спортнинг муҳим бир бўлаги эканлиги қайд этилди. Ўз навбатида боксчиларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан мураббийга мурожаат қилишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 21:19, 04.08.2020.
Ўқилди: 4275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.