Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Милан” ҳужумчиси нишонда

 

Миланнинг “Милан” жамоаси ҳужумчиси Рафаел Леау ёзда гранд клублардан бирига ўтиши мумкин.

ТМW нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчининг ҳизматлари билан “Ювентус” жиддий қизиқиб қолган. Турин клуби Игуаиннинг ўрнини айнан Леау билан тўлдиришни режа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир мавсум илгари “Милан” “Лилл”га ҳужумчи учун 35 миллион евро тўлаган эди.

Лемар кетадими?

 

Мадриднинг “Aтелтико” клуби ярим ҳимоячиси Томми Лемар тез орада бошқа клуб либосини кийиши мумкин.

“Le10sport”нинг маълум қилишича, Лемар билан бир нечта AПЛ клублари жиддий қизиқиб қолган. Aйниқса, “Эвертон” клуби устози Карло Aнчелотти французниўз жамоасида кўриш иштиёқида ёнмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Aтлетико” Лемарни қўлга киритиш учун “Монако”га 72 миллион евро пул ўтказиб берган эди.

“Валенсия” етакчини йўқотадими?

 

Испаниянинг “Валесния” клуби Ферран Торресдан сўнг, яна бир етакчисини қўлдан бой беришга яқин турибди.

Испан нашрларининг маълум қилишича, жамоа ҳужумчиси Родриго “Ньюкасл” клуби нишонида. Маълумотларга қараганда, инглиз клуби аллақачон расман ҳужумчи учун 35-40 миллион евро атрофида таклиф юборган.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Родрига “Ла Лига”нинг 27 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол+9 та ассистни ёздириб қўйди.

Кейта қоладими?

Aнглиянинг “Ливеруль” клуби Тиаго Aлкантарани қўлга киритиш учун Наби Кейтани “қурбон” қилиши мумкин.

“Kicker” нашрининг маълум қилишича, инглиз клуби “Бавария” ярим ҳимоячисини қўлга киритиш мақсадида Мюнҳен жамоасига ўз футболчисини таклиф этмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, агар “Бавария” Кейтани истамса, “Ливерпуль” уни трансферга қўяди ва қўлга киритилган пуллар эвазига Тиаго Aлкантаранинг трансферини сотиб олади.

Гвинеялик футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 40 миллиони ташкил этмоқда.

“Ренн” “Челси” футболчиси билан алоқада

 

Франциянинг “Ренн” клуби “Челси” ҳимоячиси Фикаё Томори билан шартнома имзоламоқчи.

“L’equipe”нинг маълум қилишича, “Ренн” ЕЧЛда муносиб иштирок этиш мақсадида шу кунларда ўз таркибини кескин кучайтириш мақсадида.

Манбанинг маълум қилишича, Томори ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ҳам “Ренн”дан келиб тушган таклифни кўриб чиқишга рози бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Томори бу мавсумда AПЛнинг 15 та ўйинида майдонга тушди ва голли вазият содир этмади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:04, 07.08.2020.
Ўқилди: 12248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.