Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Катта превью: “Челси”ни мўжиза, ”Барселона” Сетъенни қутқаради(ми?)

Баҳо:
+ | -

Ушбу ойда футбол ишқибозлари, тобора поёнига етиб бораётган футбол мавсумининг кульминациясига кириш баробарида, кўхна қитъанинг икки нуфузли соврини учун кечадиган шиддатли баҳслардан бирин-кетин баҳраманд бўлишмоқда. Галда, ЕЧЛ дорасидаги тугалланмай қолган нимчорак-финал босқичининг икки қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

“Брселона” — “Наполи”

Биринчиси Каталонияда старт олади. Мезбон, Кике Сетъен ҳамда унинг "Барселона"си, миллий чемпионат(ҳам кубок, ҳам даврали турнир)даги омадсизликдан сўнг, бор кучи ва эътиборини ушбу мусобақада ғалаба қозонишга қаратган.

Боиси, мухлислар мамлакат доирасидаги кубокларга ҳарчанд кўз юмса ҳамки, узоқ йиллардан буён “Камп Ноу“да кўришни исташаётган ЕЧЛ бош совринини, жамоасининг ҳар бир аъзосидан, ҳатто, айни пайтда бунга эришиши мушкулот ҳисобланган Сетъендан ҳам талаб қилишга ҳақли. Ушбу мавсум, Каталон клуби ном жиҳатидан давогар бўлса ҳам, кўрсатилаётган ўйин, қайд этилаётган натижалар европа чемпионлигини таъминлай олмайди! Айни пайтда кўзга кўринарли муаммолар атрофида ўрлашиб қолган жамоада, келишмовчиликлар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Аввалроқ бошланган, амалдорларнинг ўзаро тушунмовчиликлари, раҳбарият, хусусан спорт директор ва футболчилар ўзртасида юзага келган ва трансферлар масаласидаги тушунарсизлик билан бугунгача давом этаётган ва ҳоказо зиддиятларда, калтак испаниялик мутахассиснинг бошига келиб синиш бўсағасида. Жамоани қабул қилиб олганидан сўнг, 23 ўйиндан 4 таси дуранг, 4 тасида мағлубият ,15 та ўйинда ғалаба қайд этган мураббий, пандемия рестартидан кейин жиловни бироз қўлдан чиқаргани эвазига чемпионликни бой бериб қўйди. Боиси, 11 та ўйиндан 10 тасини ўз фойдасига ҳал қилган, “Реал Мадрид“дан фарқли ўлароқ, бўлиб ўтган 11 баҳсдан 7 тасида зафар қучилди, 1 таси мағлубият билан якунланди ва муҳим паллада зарур бўлган очколар 3 ўйинда дурранг қайд этилиши билан йўқотилди. Албатта, бошида унинг услуби жамоаники билан ҳамоҳанг эканлигини таъкидлаганлар, бугун ўша фалсафанинг амалда ишламаётганлигини ўринли танқид қилишяпти. Бу ёғига натижалар яхшиланмаса, тез орада “Барса“нинг мураббийлик постида бошқа қиёфа кўриниш бериши, кўп эҳтимол. Лекин, ташқаридан идеал жойдек кўринган, ичкаридаги ҳолат эса унчалик ҳам рисоладагидек эмаслигини кўрган Ситъен, вазиятни бундан ҳам танг аҳволга олиб келмасликка жоним-отим ҳаракат қиляптики, бу ёғига иштироки сақланиб турган турнир учун бор кучини сафарбар қилиши керак. Бўлғуси қарама-қаршилик учун таркиб яхши кўринишга келган. Ҳимоя зонаси қўриқчилар Клемант Лангле ва Роналд Араухолар жароҳатдан қайта тикланишга улугуришди, етакчилардан бири Гризман ҳам кутилмаганда орттириб олган жароҳатидан фориғ бўлди. Яна бир янгилик бошқа бир француз футболчиси билан юз берди. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён, тўп ва яшил майдон билан учрашмаган Усман Дембеле, лазарет билан “шартнома“сини якунлаб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Дисквалификация туфайли, майдонда Серхио Бускетс ҳамда Артуро Видалнинг позицияларида юзага келган бўшлиқни эса, марказдаги бошқа ярим ҳимоячилар билан муаммосиз тўлдириш мумкин. Каталонияликлар 2012 йилдан буён, Италия клубларига қарши “Ноу Cамп“да кечган, 9 та баҳсдан бери ҳали бирон марта мағлуб бўлмаган. Месси эса ушбу ўйинларда тўпурар бўлиб турибди(10 гол). Индалло, балки, бироз кайфиятни айтмаганда жамоанинг ЕЧЛ баҳслари учун умумий тайёргарлиги тобида. Зора, чемпионлар лигасининг ушбу босқичига қадар жамоани етаклаган Эрнесто Валвердидан эстафетани қабул қилиб олган Кике Сетъен, Лиссабондаги финишга қадар етиб бориб, ғолиб бўлиши, бўлиб ўтган дилхираликларни ювиб кетса!


Гуруҳ босқичини Карло Анчелотти билан омадли якунлаган “Наполи“, плей-оффдаги “Барселона“га қарши, Женнаро Гаттузо бошчилигида саф тортди. Дастлабки, “Сан Пауло“ ўйингоҳида кечган тўқнашувда мезбонлар “Блаугранас“га етарлича қаршилик кўрсата олди. Рақибларини бутун ўйин мобайнида босимда ушлаб туриб, майдон эгалари сифатида биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Аммо, кейинчалик мувозанат тикланган бўлсада, ўз дарвозалари томон йўлланган зарбалари, уюштирилган хавфли ҳужумларга муносиб жавоб қайтара олишди. Энди, меҳмондаги баҳсда, янада кучли ва хавфли бўлишлари талаб этилади. Янги бош мураббий, “ПапаCарло“ кетганидан кейин, 29 та ўйиндан 17 тасида ғалаба қозонди, 8 тасида мағлубиятга учраб, 4 марота дуранг қайд этди. Умуман олганда, италиялик мутахассис жамоага яхши мослашиб кета олди. Бунинг исботини, “Лацио“, “Интер“, “Ювентус“ каби “А серия“нинг бошқа бир грандларини мағлуб этиб, эга чиқилган “Италия кубоги“да кўриш мумкин.

Аммо, ички чемпионатидаги ишларни унчалик ҳам яхши деб бўлмайди. Неаполликлар, рестартдан сўнг 14 та ўйин(барча мусобақаларда) ўтказишиб, 3 дурранд, 3 мағлубият ва 8 ғлаба қайд этишди. Турнир жадвалини эса, нисбатан қуйи ҳисобланган, 7 ўринда якунлашиб, жамоанинг 2008/09 мавсумдан буён эришилган энг ёмон кўрсатгичини қайд этишди.

Умид қиламизки, бу ишқибозлар интиққан, шиддатли қарама-қаршиликка таъсир кўрсатмайди. Аммо, таъсир этадиган бошқа жиҳат яъни, таркибда йўқотишлар ҳам бор. Клубнинг асосий етакчиларидан бири Лоренцо Инсиьне чемпионатнинг “Лацио“га қарши кечган, сўннги турида жароҳат олган. Шу сабабли, италиялик ҳужумчининг нимчорак финал, жавоб учрашувидаги иштироки сўроқ остида. Шунингдек, ҳимоячи Костас Манолас ҳам жароҳат сабаб, таркибдан ўрин олиш ёки олмаслиги аниқ эмас. “Барса“билан ўйиндан аввал Шу ўринда жамоаларининг ўзаро учрашувлардаги статистикасига ҳам назар ташлаб ўтиш, мақсадга мувофиқ. Томонлар, 2001 йилдан бери жами 5 бор рўбару келишган бўлиб, шунда 3 тасида “кўк анорранглилар“нинг қўли баланд келган. 1 тасида эса итальянлар зафар қучишган. 1 ўйин дуранг билан якунланган. Яқиндагина ҳужум чизиғини, “Лилл“ жамоасидан, ҳарид қилинган нигериялик Виктор Осимхен билан кучайтирган жамоанинг янги мавсум учун режалари аниқ. Женнаро Гаттузонинг ҳам мақсадики, неаполлликларни, ўзлари иштирок этадиган ҳар бир турнирда етакчи ўринлар учун жиддий кураш олиб борадиган, ҳақиқий рақобатдош жамоага айлантириш. Бу ишлар мамлакат кубоги билан бошланди, ажабмаски, бу яна бир салмоғи баланд титул билан давом этса!

“Бавария” — “Челси“

Нимчорак финалнинг жавоб учрашувларидан ўрин олган яна бир қарама-қаршилик доирасида Лондоннинг “Челси“ жамоаси Мюнхен шаҳрига сафар уюштиради. “Стемфорд Бридж“да кечган биринчи учрашувда йирик ҳисобда имкониятни бой берган Лондон жамоаси ҳаммасини тўғрилаш учун ҳаракат қилиб кўради. Клуб Френк Лемпард ихтиёрига ўтганидан сўнг, кутилгандан кўпроқ ишлар бажарилди. Сўнгги йилларда АПЛда, ўз кучига ишонган клублар кўпайиб бормоқдаки, ҳатто, грандлар “кучли олтилик“ эмас, еттилик ёки саккизлик деб аталса ҳам хато бўлмайди. Мана шундай жамоаларга муносиб рақобат туғдира олиб, шимолий лондонликларни чинакамига “очиб юборган“, АПЛга янги кашфиётларни тақдим этган Лемпард ўзига билдирилган ишончни тўлақонли оқлай билди. “Аристократлар“ни ёш истеъдодлар асосига қураётган мураббий учун Ҳаким Зиеш, Тимо Вернер каби кутилган трансферлар ҳам тақдим этиляпти, яна бир нечта кучсиз позицияларга кучли футболчиларни олиб келиш мақсад қилинган. Рестартдан сўнг 13 та(барча турнирларда) ўйин ўтказиб, 4 тасида мағлубият қайд этиб, 9 тасида ғалаба қозонди. Мавсум якунларига кўра, турнир жадвалини 4 ўринда поёнига етказган жамоа 66 очко тўплаб, янги мавсум ЕЧЛдаги иштирокни нақд қилди. Мана шундай ёрқин мавсумнинг кульминацияси бўлиши кутилган “Англия кубоги“, Лондондиннинг бошқа бир жамоасига бой берилган бўлса ҳам, бунда англиялик мутахассисни ҳеч ким айбламади. Чунки, унинг “кўклар“ сафидаги ютуқлари ҳали олдинда. “Арсенал“ билан баҳс, шуниси билан ҳам қийин кечдики, ушбу учрашувда мураббий жароҳат сабаб, асосий футболчиларини йўқотди. Кристиан Пулишич, Сезар Азпиликуэта, Педро, Рубен Лофтус-Чек, Жоржинё, Маркос Алонсо каби етакчилар эса, нимчорак финалнинг жавоб ўйинида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Нима бўлганда ҳам ишқибозлар, суюклиларини қўллаб-қуватлашда давом этишади. Шундай пайтда нега, паст даражадаги имкониятдан ҳам максимум фойдаланишга, вазиятни ўз томонларига оғдиришга уриниб кўрмаслик керак? Ўртага тикилган кубокнинг қиймати жуда юқори. Иштирокчилардан эса ҳар қандай натижа кутиш мумкинлигини инкор этмаган ҳолда айтиш мумкинки, бундай вазиятда “Челси“ни фақат мўъжиза қутқара олади.

Мажбурий танаффус фойдали таъсир кўрсатган кам сонли клублардан бири бу шубҳасиз “Бавария“. Жамоа рестартдан кейин ўзи иштирок этган мусобақалардаги 12 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. “Бундеслига“да 82 очко билан мутлақ етакчилик қилиб, Германия чемпионига айланди, мамлакат кубоги финалида “Байер Ливеркузин“ни ҳам енгиб, ички чемпионатда “олтин дубл“ қайд этди. Таркибдаги аксар футболчилар ортда қолган футбол мавсумида энг яхшилардан дея эътироф этилди. Роберт Левандовски, ҳар мавсумгиданда маҳсулдорлик намойиш этди. Киритилган голлар сони(36 та) бўйича пешқадамга айланди. Бу борада, пенальтисиз дарвозани ишғол қилиш кўрсатгичи бўйича ҳам полшалик ҳужумчи 29 та гол билан энг яхши натижани қайд этди. Шунингдек, “Лева“ айни пайтда, ушбу мавсум ЕЧЛда юришини давом эттираётган футболчилар орасида рақиблар дарвозасини, 11 гол, 2 ассист билан энг кўп безовта қилган. Бу рўйҳатнинг иккинчи ўрнини, яна бир мюнхенлик футболчи Серж Гнабри банд этган. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 1 та ассист мавжуд. Жамоа етакчиларидан бири Томас Мюллер эса, бир мавсум, ички чемпионатларда 20 тадан ортиқ голли узатма амалга оширган тарихдаги 5 футболчидан бирига айланиб, “Бундеслига“да энг яхши ассистент номига сазовор бўлди. Бундан ташқари жамоанинг ёш истедодларидан бири, Алфонсо Девис ҳам супер мавсум ўтказиб, Германия чемпионатининг жорий мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси номига сазовор бўлди. Шу ўринда, канадалик ҳимоячи "Globe Soccer Awards" ҳисоб китобларига кўра, йилнинг энг тезкор(соатига 36,51 км)футболчиси сифатида эътироф этилди. Мавсумни юқори ноталарда якунлашни мақсад қилган Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари, “Аллианз Арена“да кечадиган ўйинга мутлақо тайёр дейиш мумкин. Таркибдаги йўқотишлар унчалик жиддий эмас. Кингсли Коман ҳақида берилган саволга бош мураббий, франсуз футболчисининг ўрнини Филиппе, Коутинё ҳамда Иван Перишичлар билан тўлдириш мумкинлигини таъкидлади. Ундан ташқари, Бенжамин Поварнинг ҳам жароҳат туфайли баҳсдагу иштироки сўроқ остида. Демакки, ўнг қанот ҳимоясида катта эҳтимол билан, мухлислар кўзи ўрганиб қолган, Жошуа Киммих кўриниш беради.

Айни вазиятда томонларнинг кучлари тенг эмаслиги ойдин. Шу боис, уларнинг ўзаро ўйинлардаги статистикасига ҳам кўз ташлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Клублар, 2005 йилдан айнан еврокубокларда жами 6 маротаба тўқнаш келишган бўлиб, шундан 2 та ғалаба лондонликларга тегишли бўлса, 4 маротаба мюнхенликлр зафар қучишган. Умуман олганда,
Олмон жамоасидаги имкониятларни ҳисобга олсак, фокус 2013/14 йилги “Требл“ни такрорлашга қаратилганидан ЕЧЛнинг бошқа фаворитлари хавотирга тушиб қолган бўлса, бежиз эмас.

Дадажон Фозилжонов

Киритилди: 21:49, 08.08.2020.
Ўқилди: 4777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.