Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Санчо сериали ҳали давом этадими?

Баҳо:
+ | -

Жейдон Санчо «Боруссия» билан мавсумолди йиғинларга жўнаб кетди.

Бошқа бир контекстда бу оддий воқеа катта хулосани - Санчо бу ёзда «Юнайтед»га ўтмаслигини билдирадики, барча ёза бошлади. Зеро, аввалроқ немис клуби раҳбари трансфер учун дедлайн 10-август экани, шундан кейин футболчи сотилмаслигини маълум қилганди.

Менимча, бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди ва Санчо сериали то амалга ошгунча ёки октябргача давом этади.

Биринчидан, бу каби катта трансферларни амалга ошириш осон эмас. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо ҳам Санчонинг йиғинга кетиши ҳеч нарсани англатмаслигини айтди. Шунингдек, илк бор шу дедлайн ҳақида хабарлар тарқалганда, Вудворд кескин эътироз қилган ва ҳақиқий дедлайн, яъни 5 октябргача имконият бўлишини, бошқа муддатлар сунъий эканини айтганди.

Иккинчидан, хўш, Дортмунд тарафидан қараганда ҳам, ҳали давом этаётган музокаралар чоғида, Санчони қолдириб кетиш нимани англатарди? Трансфер ҳар қанақасига содир бўлишини тан олиб, ҳозир «МЮ»га ўтиб кетмайдими?

«Юнайтед» учун ҳам шошилиш вақти эмас. Агар оддий ёз бўлганида, худди Магуайр трансфери билан бўлганидек, клуб мавсумолди йиғинлардан олдин футболчини қўлга киритишга уриниш мазмунга эга, дейиларди. Ҳозир эса, клуб Европа Лигасида қатнашмоқда. Шу ҳолатда Санчони қўшиб олиб, жамоага халақит бергандан, футболчи Дортмунд билан шуғулланиб туриши маъқулроқдек.

Сульшерга айнан зарур позиция учун Санчо керак, демак, қандайдир ўн миллионни деб, трансфердан воз кечишмайди. «Манчестер Юнайтед» бу шароитда катта пул сарфлай оладиган ягона клуб, нега рақобатчилар йўқ пайтда қамчини босмаслик керак!

«Боруссия» эса, пандемия пайтида, бу пулга ҳеч кимга Санчони сотолмайди. Ҳа, яна бир йилга Санчо қолиши мумкин, лекин унда — а) ҳаётдан хафа Санчони хурсанд қилиш учун маошни кўтариб бериш керак; б) келаси йили Санчога топ-клублар навбати ҳосил бўлиши ҳали аниқмас. Санчонинг нархи тушиши ёки Гринвуд ўйнаб кетиб, Дортмунд жиддий харидоридан айрилиши мумкин.

Ҳар икки клуб бир-бирининг «қўлини» жуда яхши кўриб турибди ва яна блеф қилиб қўйишяпти. Якунда трансфер содир бўлмаслиги учун фақат бир сабаб бор — томонлар бир-биридан жаҳли чиқиб, принципга боришлари. Бугунги бизнес даврида бунга ишониш қийин.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 21:07, 10.08.2020.
Ўқилди: 6143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.