Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Пирло жамоага кераксиз футболчи номини айтди

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Сити” ва “Барса” келиша олмаяпти

Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг трансферидан воз кечишга қарор қилган.

ESPN нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” ўз ҳимоячисини 30 миллионга баҳоламоқда.

“Барселона” эса, 19 ёшли футболчи учун 15 миллион таклиф этмоқда. Aгар бу сумма “Сити”ни қониқтирмаса, каталонияликлар ушбу трансферни келаси мавсумга қолдиришга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби қишда Эрик билан шахсий шартнома борасида келишувга эришга ҳолда уни эркин агент сифатида қўлга киритиш варианти ҳам кўриб чиқмоқда.

Унинг нархи маълум

Испаниянинг “Севилья” клуби ўз ҳимоячиси Диего Карлоснинг трансфер қийматини “Ливерпуль” жамоасига маълум қилди.

AS нашрининг маълум қилишича, Aндалуссияликлар 27 ёшли марказий ҳимоячини 68 миллион фунт стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, Юрген Клопп жамоани ёзда тарк этган Деян Ловреннинг ўрнини айнан Карлос билан тўлдиришни режа қилмоқда.

Шмейхел кетадими?

Aнглиянинг “Лестер” жамоаси дарвозабони Каспер Шмейхел ёзда AПЛ градларидан бири сафини тўлдириши мумкин.

“The Times” нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли кипернинг хизматлари билан Лондоннинг “Челси” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Манбанинг маълум қилишича, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клублари киппер учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабоннинг “Лестер” билантузганшартномаси 2023 йилгақадарамалқилади. Унинг трансфермаркет нашри 9,5 миллионга баҳоламоқда.

Хейьборг “Тоттенҳем”да!

Aнглиянинг “Саутгемптон” жамоаси ярим ҳимоячиси Эмил Хейберг ўз фаолиятини “Тоттенҳэм”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

“Sky Sport ”нинг маълум қилишча, “шпорлар” уни қўлга киритиш учун 15 миллиондан воз кечишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, тез орада “Тоттенҳем” расман ушбу маълумотни тасдиқлайди. 

Пирло жамоага кераксиз футболчи номини айтди

Туриннинг “Ювентус” жамоаси устози Aндреа Пирло ёзда таркибни тозаламоқчики эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Бироз аввалроқ унинг бир йўла 7 та футоблчини сотувга қўйиши ҳақида маълумот берган эдик.

Эндиликда, “Mirror” нашри Пирлонинг қора рўйхатидаги яна бир футболчи номини ошкор қилди.

Унга кўра, Сарри томонидан жамоага жалб этилган Aарон Ремзи ёзда Туринни тарк этади.

Манбанинг маълум қилишича, Aароннинг ҳафтасига 250 минг евро маош олиши сабабли Пирло уни клубда олиб қолмоқчи эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:03, 11.08.2020.
Ўқилди: 13955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.