Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

«ПСЖ»нинг икки етакчиси «Лейпциг»га қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» дарвозабони Кейлор Наваснинг Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида «РБ Лейпциг»га қарши ўйиндаги иштироки сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда парижликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Навас чорак финалдан ўрин олган «Аталанта»га қарши учрашувда (2:1) жароҳат олган эди. 33 ёшли футболчи ўйиннинг 79-дақиқада захирага олинган эди.

Тиббий текширув натижаларига кўра, Наваснинг ўнг оёғининг сон қисмидаги мушаги жароҳат олган. Посбон шанба куни қўшимча тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг ярим финалдаги иштироки борасида қарор қабул қилинади.

Шунингдек, жамоа марказий ҳимоячиси Тьяго Силванинг "Лейпциг"га қарши ўйинда майдонга тушиши номаълум бўлиб турибди. Бразилиялик футболчи ҳам 12 август куни бўлиб ўтган баҳсда тизза орти пайини шикастлаб олган.

«ПСЖ» — «РБ Лейпциг» учрашуви 18 август куни Лиссабондаги «Да Луш» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 12:11, 14.08.2020.
Ўқилди: 5185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.