"Бавария" ҳимоячиси Алфонсо Дэвис "Барселона"га қарши ўйинни интизорлик билан кутмоқда. Дэвис ўзининг энг яхши жиҳатларини намойиш этишга умид қилмоқда.
"Болалигимдан мен унинг ўйинларини доимий равишда томоша қилардим ва энди унга қарши ҳимояланишим керак. Бу бутунлай ўзгача ҳикоя бўлади. Менга келсак, мен шунчаки ўз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан, ҳеч нарсани ўзгартирмайман. Умид қиламанки, мен унга қарши энг яхши жиҳатларимни намойиш қила оламан. Месси буюк ўйинчи эканлигини ҳамма билади, буни ҳеч ким ундан тортиб ололмайди, шунинг учун сиз қила оладиган ягона нарса имкон қадар яхши ўйнашга уринишингиздир.
Бу ақл бовар қилмайдиган ўйин бўлади. Фақатгина майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман, деб айта оламан. Ушбу учрашувни барча интизорлик билан кутаётганига аминман " - деди Дэвис.
Эслатиб ўтамиз "Барселона" - "Бавария" учрашуви бугун Тошкент вақти билан саот 00.00да бошланади.