«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг отаси Хорхе Игуаин ўғлининг туринликлар билан шартномани бекор қилиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
Аввалроқ Гонсало "кекса синьора"нинг янги бош мураббийи Андреа Пирлонинг режаларига кирмаслиги ҳақида хабар тарқалган эди.
«Айтишларича, у «Ювентус»га керак эмас эмиш. Бу ёлғон. Клуб унга ишонч билдиришда давом этади, у эса шартномани бекор қилмоқчи эмас», — деди Хорхе Игуаин.
32 ёшли Игуаин 2016 йилда буён «Ювентус» ўйинчиси ҳисобаланади. 2019/20 йилги мавсумда аргентиналик футболчи 44та учрашувда майдонга тушиб, уларда 11та гол урди ва 8та голга узатма берди. Унинг "Юве" билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.