2019/20 йилги мавсум «Бавария» тарихига кирадиган бўлди. Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 155та гол урди.
"Gracenote Live" твиттер саҳифа тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар учун бу янги рекорд ҳисобланади. Клубнинг аввалги рекорди мавсум-1972/73да қайд этилган бўлиб, «Бавария» ўшанда 152та тўп киритган эди.
«Бавария» Чемпионлар лигасининг ярим финалида «Манчестер Сити» — «Лион» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.