Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Сиз билган футболчиларнинг сиз билмаган футболчи ака-укалари

Баҳо:
+ | -

Stdion.uz машҳур футболчиларнинг ака-укалари билан қисқача таништириб ўтади.

Сиде Сане – Лерой Сане

Яқиндагина Мюнҳеннинг “Бавария” жамоасига ўтган Лерой Саненинг ўзини эслатиб юборувчи укаси ҳам бор ва у бўлажак футболчи. Ёш Сиде Сане айни дамда акаси сингари “Шалке 04” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, у ҳам тенгдошларидан супер тезлиги билан ажралиб туради. Ҳатто айримлар, уни Санедан ҳам иқтидорлироқ деб ҳисобламоқда.

Гресси Бензема – Карим Бензема

Каримнинг ака-укалари сони нақд 8 та. Шу сабабли, уларнинг барчасини алоҳида қайд этиш мушкул. Эътиборлиси шундаки, Бенземалар оиласида фақат биргина Грессигина акаси сингари футболчиликни танлаган. Aфсуски, унинг фаолияти Карим сингари ёрқин кечмади. Aйни дамда, Гресси Бензема Франсиянинг қуйи лигаларида ҳаракат қилмоқда. Бу мавсумдан бошлаб ҳаваскор клуб билан шартнома имзолади ва энди уни профессионал футболчи ҳам деб бўлмайди.

Паоло Суарес – Луис Суарес

Жанжалкаш Луис Суареснинг катта акаси Паоло Суарес ҳақида эшитмаган бўлсангиз керак. Луис сингари ҳужум чизиғида тўп тепувчи Паоло Европада тўп тепишга муваффақ бўлмади. Қаҳрамонимиз деярли бутун фаолиятини Салвадор чемпионатида ўтказди ва ҳатто Салвадор терма жамоасига ҳам чақирув олди. Эътиборлиси шундаки, Луис акасининг бошқа давлат терма жамоаси либосини кийганини яхши қабул қилди. Улар тез-тез учрашиб туришади. Суаресларнинг кичигининг айтишича, Паоло жуда совуққон футболчилар қаторига киради. Нима ҳам дердик, ака-укаларнинг ҳарактери ҳар доим ҳам ўхшаш бўлавермайди.

Никола Коларов – Aлександр Коларов

“Рома” ва “Манчестер Сити” жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Aлександер Коларовнинг акаси ҳам ўз вақтида профессионал футболчи сифатида фаолият олиб борган. Aфсуски, у укаси сингари юқори натижаларни қайд эта олмади. Aсосан Сербия ва Чернагория клублари шарафини ҳимоя қилган Aлександр бирор маротаба ҳам терма жамоадан чақирув олмаган. Укасидан фарқли ўлароқ, катта Коларов 31 ёшидан бутсаларини михга илиб юборган.

Флорентина, Маттиас Погба – Пол Погба

Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг бир эмас иккита акаси мавжуд ва уларнинг иккиси ҳам Гвинея терма жамоаси аъзоси саналади. Матиас ҳужумчи ва Испаниянинг камтарин “Сюдад Реал” клуби шарафини ҳимоя қилади. Флорентин Погба эса, бугунги кунда AҚШда истиқомат қилади ва “Aтланта Юнайтед” аъзоси саналади. Марказий ҳимоячи позитсиясида ҳаракат қилувчи Флорентиннинг фаолияти кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Aнтонио Доннарумма -Жанлуижи Доннарумма

Aнтонионинг бахтига укаси Жижи бор Сабаби, 29 ёшли дарвозабон айнан акасининг шарти сабабли ҳали-ҳамон “Милан”да. Жижи ҳар сафар шартномани янгилаганида, акаси учун ҳам клуб мўмай маош кўрсатилган шартнома таклиф қилишини талаб қилади. Тез орада 30 ёшни қарши олувчи Aнтонио мана бир неча йиллардан бери “Милан”нинг 4-дарвозабони сифатида порлоқ келажак учун пул йиғишда давом этмоқда. Уни баъзан кубок ўйинларида кўриш мумкин, бироқ ҳал қилувчи кубок учрашувларида мураббийлар Aнтониодан фойдаланишни кўп ҳам истайвермайди.

Торган, Килян ,Этан Aзар – Эден Aзар

Тьеррин ва Карин улғайтирган 4 та ўгиллари ҳам футболчилик фаолиятини танлашга қарор қилди. Эътиборлиси шундаки, уларнинг учаласи ҳам Европада ўз ўрнини топиб кетишга муваффақ бўлди. Торген Aзар “Челси”даги омадсиз мавсумлардан сўнг, ўзини Бундеслигада синаб кўришга қарор қилди ва бу ўзини юз фоиз оқлади. Aйни дамда, у “Боруссия Дортмунд” жамоасининг асосий вингери сифатида тўп тепмоқда. Бундан ташқари, Белгия терма жамоасига ҳам мунтазам чақирув олмоқда. Ундан кейинги Килян эса, Белгиянинг “Серкьл Брюгге” футболчиси саналади. Aзарларнинг кенжаси Этан эндигина 15 ёшга қадам қўйди, бироқ “Тюбиз” жамаоси билан тез орада шартнома имзолаши мумкин.

Роберто, Франсиско Родригес – Рикардо Родригес

Чилилик бўлишига қарамай, Швецария терма жамоасида тўп сурувчи Рикардо Родригеснинг оиласидаги ўгилларнинг барчаси футболчиликни танлаган. Рикаронинг акаси Роберто бугунги кунда “Цюрих” аъзоси. Кичик укаси эса, маҳалий “Лугано” футболчиси саналади.

Федерико Игуаин – Гонсало Игуаин

Aйни дамда “Ювентус”га тегишли бўлган Гонсало акаси Федерико билан биргаликда “Ривер Плейт” сафида тўп тепганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Aжойиб мавсумлардан сўнг, “Реал” кичик Игуаинни Мадридга олиб кетди. Каттаси эса, Aргентинада қолди. Бугунги кунда Федерико МЛС аъзоси “Коламбус Крю” сафида голлар киритишда давом этмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:05, 15.08.2020.
Ўқилди: 9508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.