Кириш Регистрация

ЕЧЛ. Сенсациялар давом этади: «Лион» — ярим финалда!

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида сўнгги ярим финалчининг номи аниқ бўлди. Франциянинг "Лион" клуби чорак финалда сенсацион тарзда «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Францияликлар учрашувнинг 24-дақиқасида уюштирилган ҳужумдан ўта самарали фойдаланишди. Олдинга чизиққа етказилган узатмани Токо-Экамби эгаллади, аммо марказий ҳимоячи Эрик Гарсия "подкат" орқали тўпни қайтарди. Ўша жойда пайдо бўлган Корне дарҳол зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

"Лион" гол уриб олганидан кейин ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қила бошлади. "Шаҳарликлар"нинг уринишлари 69-дақиқада ўз самарасини берди. Стерлинг чап томондан жарима майдонига кирди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ортдан келаётган Де Брюйнега узатма берди. Кевин эса аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Ҳисоб тенглашгач, францияликлар фаолликни оширишди ва яна олдинга ўта бошлашди. Захирадан майдонга тушган Мусса Дембеле ўйин сўнгида 2та гол уришга муваффақ бўлишди. "Сити" футболчилари майдон марказида тўпни йўқотишди ва қарши ҳужум ташкил қилишди. 79-дақиқада Мусса дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.

Учрашувнинг 85-дақиқада Раҳим Стерлинг ўзига думалаб келган тўпни атиги 4 метрдан бўш қолган дарвозага жойлай олмади — тўп юқорига кўтарилиб кетди. "Сен урмасанг — сенга уришади" қоидаси ишга тушди ҳамда 87-дақиқада Дембеле ўзининг иккинчи голини урди. Ауар йўллаган зарба натижасида Эдерсон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Мусса эса тўпга биринчи бўлиб етиб келди, ҳамда дарвозани ишғол қилди — 1:3!

Шу тариқа, "Лион" ҳеч кутмаганда ярим финалга йўл олди. Жамоа финал йўлланмаси учун "Бавария"га қарши майдонга чиқади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал
Манчестер Сити Англия – Лион Франция 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 24 Корне, 1:1 – 69 де Брюйне, 1:2 – 79 Дембеле, 1:3 – 87 Дембеле.
Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер, Лапорт, Эрик Гарсия, Фернандиньо (Марез, 56), Родри Эрнандес (Сильва, 84), де Брюйне, Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Лион – Антони Лопеш, Марсело, Марсал, Денайер, Дюбуа (Тете, 74), Какре, Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 70), Ауар, Корне, Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 87), Депай (Дембеле, 75).
Огоҳлантиришлар: Дюбуа (12), Фернандиньо (29), Родри Эрнандес (58), Марсело (64).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:00, 16.08.2020.
Ўқилди: 6139 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик