Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман «Барселона»ни бошқаришга яқин турибди.
"Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" ва 57 ёшли мутахассис ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи паллага кирган. Маълумотларга қараганда, томонлар якуний қарорга келишга яқин туришибди.
Куман «Барселона» билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Аммо келаси йили клуб президентлиги учун сайлов ўтказилиши муносабати билан мураббийнинг кейинги фаолияти борасидаги қарор янги президент томонидан қабул қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди. Куман эса Барселона шаҳрига етиб келди.