"Милан" "Локомотив" яримҳимоячиси Алексей Миранчукни сотиб олмоқчи.
Клуб техник директори Паоло Мальдини россиялик футболчи билан шартнома имзолашга яна бир бор уриниб кўрмоқчи.
Келишув 10-15 миллион еврога баҳоланмоқда, дея хабар беради Corriere dello Sport нашри.
Эслатиб ўтамиз, Миранчукга "Аталанта" ҳам даъвогарлик қилмоқда.