"Специя" клуби А серияга чиқиш учун ўтказилган плей-офф босқичида ғалаба қозонди.
Жамоа икки ўйин натижасига кўра "Фрозиноне" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Аммо регламентга кўра, қўшимча бўлимлар ўтказилмади. "Специя" В серияда рақибига нисбатан юқорироқ ўринни (3 ва 8-ўринлар) эгаллагани учун тўқнашувда ғолиб деб топилди.
Шу тариқа, 1906 йилда ташкил этилган "Специя" ўз тарихида илк марта А серия йўлланмасини қўлга киритди.