Лондоннинг "Челси" клуби "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц билан келишувга эришди. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "кўклар" футболчи билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Энди "Челси" "Байер" билан Кайнинг нархини келишиб олса бўлгани.
Эслатиб ўтамиз, "Байер" Хаверц трансферидан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи.