«Реал»нинг 28 ёшли ҳимоячиси Дани Карвахаль жамоадошлари ҳақида фикр билдирди.
«Реал»да дўст топиш қийин. Мен «Байер»га ўтганимда, у ерда футболчиларнинг ўртача ёши 23 атрофида эди. Шу боис, менга осон бўлганди. «Реал»да эса барчанинг ўз ҳаёти бор. Ҳамма машғулотда тер тўкиб ишлайди. Шу боис, қолган нарсаларга вақт йўқ», — деди Карвахаль.