«Лион» клуби етакчиларидан бири Ҳуссем Ауар коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Лионликлар "Дижон"га қарши бўладиган ўйиндан олдин — 27 август барча футболчиларни тестдан ўтказишди. Фақатгина 22 ёшли Ауарнинг тест натижаси мусбат чиқди.
Энди Ҳуссем икки ҳафталик карантин муддатини ўтайди ва шундан сўнг машғулотларга қайтади.