Ўзбекистон Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Металлург" ҳамда "Машъал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳясига етди. Мазкур ўйинда "Металлург" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Муродбек Бобожонов ҳисобни очиб, "Металлург"ни олдинга олиб чиқди.
Ўйиннинг 39-дақиқасида "Машъал" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида, 49-дақиқага келиб, Саламат Қутибоев иккинчи голни урди ва ўйин якунигача ҳисоб ўзгармади.
Суперлига, 13-тур
"Металлург" - "Машъал" 2:1
Голлар: Бобожонов (5), Қутибоев (49) - Муртозаев (39)