Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Нўъмон Ҳасанов: “Футболчилар тўғри пас билан ўйнашлари керак”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида   “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди.

Қуйида унинг фикрлари билан танишасиз.

- Ўйиннинг бошида ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейин, футболчилар бироз ўзларига келиб, тартибли ҳимояланишди.

Танаффус пайтида “Пахтакор”нинг ўйинидан келиб чиқиб, йигитларга кўрсатмалар бердик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқдик, футболчилар нисбатан фаолроқ тўп суришди. Икинчи бўлимда устунлик асосан жамоамизда бўлди. Меҳмонларда эса менимча, битта вазият юз берди, ўшанда ҳам Чераннинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Икинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирдик. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда йигитлар гол уришганида, ютишимиз ҳам мумкин эди. Аммо бу футбол.   

Тўғри, асосан, ҳимоявий услубда ўйнадик. Пандемия даврида, касалланганлар учраётган пайтда футбол ўйнаш оғир, шунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман.

Сезган бўлсангиз, аксарият футболчилар жисмоний тарафдан баҳсга тайёр эмас. Қолаверса, жамоамизга ўзаро паслар узатган ҳолда ўйнаш етишмаяпти. Бу борада яна ишлаймиз, олдинда 15 кун вақтимиз бор.

Мақсадимиз - футболчиларнинг комбинацион, чиройли ўйин кўрсатишлари ва шу тариқа мухлисларни хурсанд қилиш.

“Пахтакор” сингари рақибларга қарши  секин ўйин намойиш этиб бўлмайди. Чунки бироз тўхтаб қолсангиз, тўпни олдиришингиз муқаррар.

Кўряпсизлар, “Навбаҳор” асосан муайян футболчилар, дейлик, Азизбек Турғунбоев кабиларнинг ҳаракатлари эвазига вазиятдан чиқиб кетмоқда. Пасларга асосланган ўйинни кўрмаяпман. Мен комбинацион ўйин тарафдориман, футболчилар майдонда тўп суришдан роҳатланишсин, дейман.

“Пахтакор” футболчиларининг учрашув бошидаги ҳаракатларини кўринглар, ўйинчилар худди шундай, бўш ҳудудларга очилиб, тўпни бир-бирларига аниқ узатган ҳолда ўйнашлари керак. Бизда эса тўпни эгаллаган футболчи уни кимга узатишни билмай қоляпти. Тўпни олган футболчида 3-4та вариант бўлиши керак, бизда эса битта ҳам вариант йўқ. Вақт етакчи футболчини ахтариш билан ўтиб кетяпти. Шуни тўғри англаган ҳолда, мазкур учрашувда ҳимоявий услуб танлашни маъқул кўрдик.

Жамоамиз таркибига ёзги трансфер даврида тожикистонлик Эҳсони Панжшанбе қўшилди. Лекин тўғрисини айтиш лозим, ҳали мен уни кўрмаганман. Шунинг учун Панжшанбе тўғрисида бирорта фикр билдира олмайман.

“Навбаҳор”да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнаш, қўрқмай тўп суришни, очилишларни ўргатиш керак.

Ахир, бу футбол-ку. Сафимизда турли ёшдаги термаларимиз аъзолари бор. Йигитлар машғулотларда айтганларимизни тўғри бажаришмоқда, энди шуни майдонда ҳам кўрсата олишлари лозим.

Ҳар уч кунда ўйин ўтказилгани боис, бир кун машғулот ўтказишга улгурдик, холос. Боиси, ўйиндан кейин футболчиларга дам берамиз. Кейин эса ўйиндан олдинги машғулот. Бу сафар тўрт кунда майдонга тушдик. Тошкентда марказлашган ҳолда, бўлиб ўтган ўйинда эса футболчилар ҳар уч кунда майдонга тушишди.

Секин-аста футболчиларга  тўғри паслар билан ўйнашни ўргатамиз.

Акрамжон Баҳритдиновни майдонга туширишдан қўрқмадим. Тўғри, унда бироз ўйин амалиёти кам. Лекин захира ўриндиғидаги бошқа футболчилар анча ёш, яна бирининг эса жароҳати бор эди. Шу боис, тажрибаси бор дея, Акрамжон Баҳритдиновни майдонга туширдим. Ўйиннинг қўшимча вақтида қарши ҳужумда гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Мазкур ўйинда жароҳати борлиги боис, жамоамиз етакчиси ва сардори Азимжон Аҳмедов майдонга туша олмади. Лекин у клуб қароргоҳига келиб, йигитларни руҳлантирди. Ҳақиқий етакчи ҳамда сардор шундай бўлиши лозим.     

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 12:19, 02.09.2020.
Ўқилди: 3859 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.