Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин «Арсенал» клубида ўйнаган даврларини ёдга олди.
«Лондонга кўчиб ўтиш мен учун қийин бўлган. Менга у ерда эркинлик етишмаган. У ерда хоҳлайсанми ёки йўқми, амал қилишинг керак бўлган қоидалар кўп. Русча нутқ ва Питер менга етишмаган. Питерда ўзимни бошқача ҳис қиламан.
«Арсенал» таркибида ўйнаб кета олмадим деб айта олмайман. У ерда 130 та учрашувда майдонга тушди. Янада яхшироқ ўйнашим учун янаям эртароқ боришим керак эди, бу бир.
Иккинчидан, орадан бир қанча муддат ўтгач, бош мураббийимиз менинг ўрнимга янги футболчиларни сотиб олишни бошлади. Унинг фикрича, янги олинган футболчилар мендан яхши эди. Мен эса бунга эътибор қаратмасдим, ўз ишимни қилавергандим», – деди Аршавин «Матч ТВ» билан суҳбатда.