Римнинг «Рома» ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло Миллат Лигасининг 2-тур доирасида Нидерландия терма жамоасига қарши учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Дзаньоло яқинда жиддий жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтганди. Тиззасидан олган жароҳати туфайли 5 ойдан ортиқроқ муддат футболдан четда юрганди.