Испания Ла лигаси янги мавсуми бошланиш санаси бир кун кейинга сурилди. Бу ҳақда испан матбуоти хабар тарқатди.
Мавсум 11 сентябрь куни «Гранада» ва «Атлетик» клублари ўртасидаги ўйин билан бошланиши керак эди. Аммо Испания қироллик футбол федерацияси бунга қаршилик қилди, апелляция берди ва якунда бунда ғолиб чиқди.
Ўтган мавсумдан буён Федерация ва Ла лига ўртасида келишмовчилик мавжуд. Федерация учрашувларни фақат шанба ва якшанба кунлари ўтказиш тарафдори бўлса, Хавьер Тебас (Лига президенти) эса баҳсларни жума ва душанба кунларига белгилашга қарши. Ўтган йили Испания суди ўйинларни жума кунига белгилашга рухсат бериб, душанба кунини эса тақвимдан чиқарганди. Фақат мавсум сўнггига келиб эҳтиёж юзасидан учрашувларни ҳафтанинг барча кунларида ўтказиш учун рухсат берилганди.
Натижада «Гранада» — «Атлетик» баҳси 12 сентябрга, «Алавес» ва «Бетис» ўртасидаги тўқнашув эса 13 сентябрь кунига кўчирилди.