Кириш Регистрация

Япониялик аёл футболчи эркаклар жамоасига ўтди

Баҳо:
+ | -

Япониялик аёл футболчи Юки Нагасото эркаклар жамоасида ўйнайди, дея хабар бермоқда ESPN.

Хабарга кўра, 33 ёшли футболчи сўнгги уч йил ичида Американинг «Чикаго Ред Старз» аёллар жамоасида ҳаракат қилган. Нагасото ижара асосида ватанига «Хаябуса Элевен» клубига ўтди. Шу тариқа у Япония тарихида эркаклар жамоасида ўйнайдиган илк аёл футболчига айланди.

Нагасото фаолиятини Япониянинг «НТВ Белеза» клубида бошлаган, 2010 йилда Европага кетади. У ерда эса у кўп вақтни Германияда ўтказган.

Маълумот учун, Юки 2004 йилдан буён Япония терма жамоасига чақирилади. Терма жамоа таркибида у 2011 йилда Жаҳон чемпиони бўлган, 2015 йилда эса Жаҳон Кубогида кумуш медалга эга чиққан. Шунингдек, 2012 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медалига ҳам эга чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:54, 11.09.2020.
Ўқилди: 2840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7603]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6561]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5264]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3339]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2930]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2499]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2454]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2314]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1878]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1834]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик