Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг жамоада қолишига ишонмоқда. У мухлисларни бу борада хотиржам бўлишга чақирди.
«Ўтган мавсумгига қараганда, ҳозир Обамеянгни жамоада қолишига кўпроқ ишонаман. Шартномани узайтириш? Аминманки, бу албатта ошади. Мухлисларимиз бу борада хавотир олишмаса ҳам бўлади», – испаниялик мураббийнинг гапларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.