Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Торрейра қимматлашди!

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

“Tuttosport” нашрининг маълум қилишича, «тўпчилар» уругвайлик футболчи учун 22 миллион фунтни қўлга киритмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, Лукас учун асосий даъвогарлар қаторида «Фиорентина» ва «Торино» клублари мавжуд.

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячи изламоқда

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоя чизиғини кучайтириб олиш мақсадида.

AS нашрининг маълум қилишича, «қизил иблислар» «Порту» клуби футболчиси Aлекс Теллас билан қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, Теллас «аждарлар» билан шартномани узайтиришдан бош тортган ва бошқа клубга ўтиш истагида. Шу сабабли, «Порту» ҳимоячининг трансфер суммасини 30 миллиондан 20 миллионга камайтиришга мажбур бўлмоқда.

“Aстон Вилла” трансферга яқин

Aнглиянинг “Aстон Вилла” жамоаси тез орада «Лион» вингери Бертран Траоре билан шартнома имзолайди.

«Sky Sport»нинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи ҳафта сўнггига қадар Бирмингемга етиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади.

Манба тарқатган маълумотларга қараганда, ушбу трансфер “Aстон Вилла” клубига 17 миллион еврога тушади.

«Ливерпуль» Тягодан воз кечадими?

Aнглиянинг «Ливерпуль» клуби «Бавария» ярим ҳимоячиси Тяго Aлкантаранинг трансферидан воз кечиши мумкин.

“Kicker" нашрининг маълум қилишича, Юрген Клопп 30 миллион евро сарф этиб испан футболчисини сотиб олишдан кўра, ижарадаги Марко Груйични ортга қайтаришни афзал кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сербиялик футболчи айни дамда «Герта» шарафини ҳимоя қилмоқда. 51 та ўйинда майдонга тушган Марко ўз ҳисобига 10 та гол ёзиб қўйган.

Деклан Райс «Челси»да?!

Лондоннинг «Вест Ҳем» клуби Декал Райснинг трансфер суммасини расман эълон қилди.

Журналист Никола Скьирининг айтишича, «болғачилар» ўз футболчисининг трансферидан 80 миллион евро ишлаб олиш ниятида.

Манбанинг маълум қилишича, «Вест Ҳем» «Челси»нинг бундан аввалги таклифини рад этган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:16, 14.09.2020.
Ўқилди: 8622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.