Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Мбаппе кетадими?
Парижнинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини фақатгина «Реал Мадрид»да давом эттирсагина Парижни тарк этади.
Бу ҳақида “El Chiringueto” нашри маълум қилмоқда. Унга кўра, ҳужумчи сўнгги қарорга келди ва у мавсум якунлангач, «Реал Мадрид» билан шартнома имзолаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбеппени қўлга киритиш учун «Реал Мадрид» 400 миллион евро сарф этиши лозимлиги ҳақида хабар берган эдик.
«Наполи» қизишиб кетди!
Италиянинг «Наполи» клуби инглиз клублари билан узоқ музокаралар олиб бормоқчи эмас.
Le Gazzeta Della Sport нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарлари сенегаллик ҳимоячини ҳафта сўнгида трансфердан олинишини расман маълум қилмоқда. Манбада ёзилишича, клуб Манчестер шаҳрининг икки клуби учун ўз футболчисини 75 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслигини расман эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ўз ҳимоячисини сотиб юбориш ниятида эмас, бироқ клуб талаб қилган сумма тўлаб берилса, трансфер амалга ошиши аниқ.
Тьяго «кечиктирилди»
Aнглиянинг «Ливерпул» жамоаси «Бавария» ярим ҳимоячиси Тьяго Aлькантаранинг трансферини бироз ортга суришга қарор қилди.
Talk Sport нашрининг маълум қилишича, «қизиллар» 29 ёшли футболч учун 27 миллион фунт тўлашга қодир эмас. Шу сабабли, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ушбу суммани камайтириш учун қайта уриниб кўрмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги ЕЧЛ ғолибининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади. Шу сабабли, клуб уни эркин агент сифатида қўйиб юборишдан олдинроқ сотиб юбормоқчи.
Милик AПЛга интилмоқда
«Наполи» клуби ҳужумчиси Aркадиуш Милик фаолиятини AПЛда давом эттириш ниятида.
“Football Insider” нашрининг маълум қилишича, поляк «Тоттенҳем» билан шартнома имзолаш мақсадида «Рома»дан келиб тушган таклифни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи билан шахсан Жозе Моуриньо қизиқиб қолган ва «Тоттенҳем» Миликка ҳафтасига 90 минг евро моаш тўлашга тайёр.
«Тоттенҳем»га ҳимоячи керак
Aнглиянинг «Тоттенҳем» жамоаси «Верона» клуби ҳимоячиси Мараш Кумбулани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
“Lʼarana” нашрининг маълум қилишича, «шпорлар» «Верона» жамоасига расмий таклиф тайёрламоқда. 20 ёшли албан футболчиси ҳам бошқа клубга ўтиш ниятида. Шу сабабли, ушбу трансфер музокараларида муаммо юзага келмаслиги аниқ.
Эслатиб ўтамиз, Кумбула билан шунингдек «Ювентус», «Наполи», «Рома» ва «Милан» жамоалари ҳам жиддий қизиқиб қолган.