Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақаси жамоалари иштирокида марказлашган ҳолда ўтказилаётган мусобақада "Пахтакор" тўртинчи ўйинга келиб ниҳоят ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубига қарши ўйинда томонлар кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо учрашувда фақат битта гол урилди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Жавоҳир Сиддиқов томонидан бурчакдан етказилган узатмани Машарипов бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Учрашув бошланиш арафасида "Ал-Ҳилол" мусобақадан четлатилгани аниқ бўлгани учун "Пахтакор" эронликларга қарши ўйин натижасидан қатъий назар гуруҳда 1-ўринни эгаллаб бўлган эди. Шунинг учун "шерлар" мураббийлар штаби иккинчи бўлимда асосий таркибнинг 5 нафар ўйинчисига дам беришга қарор қилиб, майдонга янги кучларни ташлади.
"Пахтакор" бугунги ғалабадан сўнг гуруҳ босқичини 10 очко билан якунлади. Тошкентликлар нимчорак финални 26 сентябрь куни Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши ўтказади.
ОЧЛ, 6-тур
"Шаҳр Ҳодро" - "Пахтакор" - 0:1
Гол: Жалолиддин Машарипов (65)
"Шаҳр Ҳодро": Матин Сафаиан, Али Неъмати, Фаршад Фаражи, Омид Мансури, Ҳассан Жаъфари, Муҳаммад Фарамарзи, Акбар Содиқи, Али Таҳеран, Муҳаммад Ризо Халатбари, Руҳоллоҳ Сайфуллоҳ, Муҳаммад Нажафабади.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Комилов 46), Анзур Исмоилов, Кримец (Абдуллаев 67), Сайфиев, Ҳамробеков (Козак 46), Аброр Исмоилов, Ҳамдамов (Сидиқов 46), Черан (Собиржонов 77), Машарипов, Сергеев.