Англиянинг «Вест Бромвич» клуби бош мураббийи Славен Билич Англия Футбол Ассоциацияси (FA) томонидан 8 минг фунт стерлинг жаримага тортилганлиги ҳақида ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Эвертон» клубига қарши ўйинда Билич учрашув бош ҳаками Майк Динга нисбатан ҳис-ҳаяжонларини яшира олмагани учун қизил карточкага лойиқ кўрилганди.
FA Славенни «ноўрин ҳатти-ҳаракатларда ва ҳақоратли сўзларни ишлатганликда» айблади ва молиявий жаримадан ташқари, яна икки ўйинга дисквалификация қилиниши керак эдиди. Бироқ, хорватиялик футболчи айбини тан олгани учун, Ассоциация уни молиявий жазолаш билан чекланди.