Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Эдуардо Камавинга Франция терма жамоаси сафида 106 йиллик тарихий натижа қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Ренн» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Украинага қарши кечган ўртоқлик учрашувида ўз номига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Эдуардо 17 ёш-у 11 ойлигида Франция терма жамоаси сафида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Терма жамоа тарихидаги энг ёш гол муаллифи Морис Гастигер саналади. У 1914 йилда 17 ёш-у 5 ойлик вақтида Швейцария дарвозасини ишғол этганди.

Франция терма жамоаси мазкур ўртоқлик ўйинида Украина терма жамоасини йирик ҳисобда таслим этди. «Учранглилар» умумий ҳисобда 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган бўлса, украинлар бунга битта тўп билан жавоб қайтарди — 7:1.

Камавинга Франция чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумида олти учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:31, 08.10.2020.
Ўқилди: 3218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик