Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Роналду «Ювентус» меҳмонхонасида карантин қоидасини бузди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоавий карантин қоидасини сақлашдан бош тортди.

"La Gazzetta dello Sport" тарқатган хабарга кўра, ўтган ҳафтада жамоанинг икки ходимида коронавирус аниқлангач, клуб меҳмонхонада барча футболчилар ва мураббийлар учун "кўпик" ташкил қилишди. Португалиялик футболчи эса ушбу ҳудудда қолишни истамасдан, меҳмонхонани биринчи бўлиб тарк этди.

Роналду бир неча кун давомида отелда қолишдан бош тортди. Бундай ҳолатда Криштиану Португалия терма жамоаси сафида Испания қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлар эди. Роналду ва жамоанинг қолган барча аъзолари икки мартадан тест топширишди. Улар меҳмонхонадаги карантинни тарк этишлари учун учинчи тестни топширишлари керак эди.

Роналду эса жамоа раҳбариятига овозини баланд кўтарган ҳолда гапирган ҳамда ўз оиласига йўл олган. Шундан кейин Португалия терма жамоаси сафига бориб қўшилган.

"Юве"нинг баъзи футболчилари — Пауло Дибала, Хуан Куадрадо, Данило, Родриго Бентанкур ва Мерих Демирал Криштианудан ўрнак олган ҳолда отелни тарк этган ҳолда ўз терма жамоалари сафига йўл олишган. Дарвозабон Жанлуиджи Буффон эса ўз уйига кетган.

Манбага кўра, карантинни тарк этган футболчилар рўйхати прокуратурага тақдим этилади. «Ювентус»нинг қолган аъзолари чоршанбага қадар меҳмонхонада қолишган ва шундан сўнг уларга рухсат берилган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:04, 09.10.2020.
Ўқилди: 8261 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5233]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4392]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3609]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3432]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2839]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2793]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2602]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2443]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2424]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2384]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик