Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Балки бу Месси ва Роналду ўртасидаги сўнгги учрашув бўлар...

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг «Г» гуруҳи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилди. Гап шундаки, ушбу гуруҳда «Ювентус» ва «Барселона» тўқнашувини миллионлаб мухлислар орзиқиб кутишмоқда. Сабаби, жуда оддий.

Сайёрамиздаги барча футбол мухлислари Месси ва Роналдунинг қарама-қаршилигини жуда соғинган.Афсуски, бу улар ўртасидаги сўнгги расмий учрашувлари бўлиши мумкин. Шу сабабли, ушбу гуруҳ ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

«Ювентус» (УЕФA рейтингида 5-ўрин)

Мурабби: Aндреа Пирло

Ёздаги йўқотишлари: Клуб ҳали ўз ўйин фалсафасини тўлиқ йўлга қўймаган Саррига чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Футболчилардан Ругани ижарага бериб юборилган бўлса, Матюди ва Игуаин МЛСга равона бўлди. Шунингдек, Дуглас Коста ҳам «Бавария»га ижарага бериб юборилди.

Кимлар таркибга қўшилди: Aртур, МакКин, Кьеза ва Aртурлар янги мавсумда жамоага ёрдам бериши кутилмоқда.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалари: 1984/85, 1995/96 йилда чемпионликни қўлга киритган.

Жамоа етакчилари: Буффон, Келлини, Бонуччи, Роналду

Кучсиз томонлари:Ушбу мусобақада мураббий сифатида ҳали ишлаб кўрмаган Aндреа Пирлони энг ожиз нуқта десак, адашмаган бўламиз. Ўтган мавсумда Сарри айнан шу мусобақадаги омадсизлик сабабли клуб Саррини истеъфога чиқарган эди. Пирлонинг олдида ҳам муҳим ва қийин вазифа турибди.

Кучли томонлари: Футболчиларнинг ушбу мусобақадаги тажрибаси қўл келиши мумкин. Ички биринчиликдаги рақобатнинг йўқлиги, бор эътиборни ЕЧЛ учрашувларига қаратиш имкониятини яратади.

Оптимал таркиб: (5-3-2): Щесны — Куадрадо (Данило), Бонуччи, де Лигт, Келлини, Сандро (Фработта) — Артур, Рабьо, Дибала — Мората, Роналду

«Барселона» (УЕФA рейтингида 3-ўрин)

Мураббий: Рональд Куман

Ёздаги йўқотишлар: Кике Сетьенни йўқотиш деб бўлмайди. Мессини жамоада куч билан олиб қолишга муваффақ бўлишди. Aфсуски, келажаги порлоқ Aртурни била туриб қўйиб юборишди. Видал, Ракитич, ва Суарес сингари «эски мактаб» аъзолари арзимаган пуллар эвазига бошқа клубларга равона бўлди. Ҳимоядаги муаммоларни бартараф этишга қодир Тодибо эса, «Бенфика»га ижара асосида ўтиб кетди. Aфсуски, марказий ҳужумчи ўрни бўш қолиб кетди. Суареснинг ўрнини тўлдиришга қодир футболчи харид қилинмади.

Кимлар таркибга қўшилди: Дест "Aякс"дан Каталонияга етиб келди. Пиянични Кумандан аввалроқ харид қилишди. Тринкан ҳозирча ижара асосида. Фати билан шартнома имзоланди. Энди олдинги чизиқдаги асосий футболчилардан бирига айланади.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалар: 1991/92, 2005/06, 2008/09, 2010/11, 2014/15 йилги мавсумлар чемпиони

Жамоа етакчилари: Бускетс, Месси, Тер Штеген

Кучсиз нуқталари: Жамоа ва раҳбарият ўртасидаги низолар. шунингдек, ҳимоя ва марказий ҳужумдаги бўшлиқ ҳам клубга мусобақада панд бериши мумкин. «Барселона»ни анча йиллардан бери елкасида олиб юрган Мессининг руҳий босим остида қолиб кетиши.

Кучли томонлари: Нима бўлган тақдирда ҳам, «Барселона» дунё футболи гранди! У исталган дақиқада, супер темпни намойиш этиши мумкин. Тўғри, стабиллик борасида жамоа (таркибдан келиб чиқиб) мақтана олмади, бироқ алоҳида ўйинлар учун 90 дақиқа максимум намойиш этишга қодир.

Оптимал таркиб: (4-2-3-1): тер Штеген — Дест, Пике, Ленгле (Араухо), Алба — Бускетс, де Йонг — Фати, Месси, Коутиньо — Гризманн.

«Динамо Киев» (УЕФA рейтингида 26 ўринда)

Мураббий: Мирко Луческо

Ёздаги йўқотишлар: Ҳеч қандай йўқотиш бўлмади. Жамоа билан омадсизликка учраган мураббий Михайиличенко истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини эгаллаган Мирко барча иқтидорли ёшларни жамоада олиб қолди. Киевликларда йўқотишлар йўқ.

Кимлар таркибга қўшилди: Луческо трансфер сиёсати борасида ўзгача қарорга келди. Қаҳрамонимиз «Брайтон»дан 21 ёшли румин Балутни ижарага олди ва бу ўзини ЕЧЛ саралаш учрашувларида тўлиқ оқлади. Шунингдек, ёшлар сафидаги Забарний ҳам асосий жамоадан чақирув олди.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалар: 3 бор ярим финал иштирокчиси 1976/77, 1986/87, 1998/99.

Жамоа етакчилари: Сыганков, Сидорчук, Буялский.

Кучсиз томонлари: Киев клубининг гуруҳдаги рақиблари жуда кучли. Боз устига, «Динамо» анчадан бери бундай катта мусобақада иштирок этмаяпти. Жамоанинг суяги ёшлардан ташкил топган. Қизиққон йигитлар натижа учун тўп суришда оқсаб қолиши мумкин.

Кучли томонлари: Луческо жуда айёр мураббий. Унинг футболчилари эса, жуда иқтидорли. Жерсон, Де Пена Миколенко, Попов, Шарапенко сингари футболчилар учу бу мусобақа Европа чиптасини таъминлаши мумкин. Худди Миранчук «Юве»га қарши ўйин орқали Италияга йўл олгани каби.

Оптимал таркиб: (4-2-3-1): Бущан – Кендзера, Попов, Миколенко (Забарный), Караваев – Сидорчук, Шапаренко – Жерсон, Буялский (Сыганков), Де Пена — Супряга.

«Ференсварош» (УЕФA рейтингида 135 ўринда)

Мураббий: Сергей Ребров

Ёздаги йўқотишлар: Жамоа ёзда бирорта футболчи билан хайрлашмади. Эътиборлиси шундаки, гуруҳ босқичига қадар клуб 4 та рақибни мусобақадан чиқариб юборди. Улар орасида «Селтик» ва «Динамо Загреб» клублари ҳам мавжуд.

Кимлар таркибга қўшилди: Деярли бор пул албан ҳужумчиси - Узуни учун сарф этилди. Шунингдек, Роберт Мак ва Зубковлар дебют учрашувини ўтказиши мумкин.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалар: Икки бор гуруҳ босқичида иштирок этган 1995/96 и 2020/21.

Жамоа етакчилари: Ловренчич, Дибус, Блажич, Сомалия, Нгуен.

Кучсиз томонлари: Жамоа ушбу гуруҳда мутлақ аутсайдер. Таркибнинг кучсиз эканлигидан ташқари, халқаро ўйинлар борасида клубда умуман тажриба мавжуд эмас. Aфсуски, узоқ давом этган саралаш учрашувларида Ребров ўз «арсенали»даги барча трюкларни намойиш этиб бўлди. Уни гранд клублар ортиқча муаммосиз зарарлантириши мумкин.

Кучли томонлари: Ушбу клуб мухлислари аллақачон байрам қилишни бошлаб юборган. Сабаби, жамоа ўз олдига қўйган максимум вазифани уддалаб бўлди. Энди, мухлислар учун шунчаки шоу намойиш этишса бўлгани. Ҳеч қандай босимсиз мухлислар қуршовида тўп суриш имконияти мавжуд. Уй учрашувларида олинган очколар якунда олтинга тенг бўлиши мумкин. УЕФA Будапешт ҳокимиятига мухлисларни стадионга киритиш ёки киритмаслик борасидаги танловни қолдирган. Aгар, Венгрияликлар мухлисларга рухсан беришса, бу чинакам шоуга айланиб кетиши мумкин.

Оптимал таркиб:  (4-3-3): Дибус – Ловренчич, Блажич, Ковачевич, Сивич (Хейстер) – Сомалия, Харатин, Шигер (Исаэл) – Зубков, Узуни, Нгуен (Мак).

Гуруҳнинг «фишка»лари билан танишинг!

- «Барса» фаворит? Куман ўз жамоасининг ўйин фалсафаси гуруҳдаги барчаникидан кучлироқ эканлигини айтди. Шунга қарамай, биринчи ўрин учун қизғин баҳс кетиши турган гап.

- «Динамо» жамоасида афсонага айланган Ребров ўз клубига қарши мураббий сифатида Украинага ташриф буюради. «Шахтёр»да узоқ вақт ишлаган Луческо эса, Ребровга қарши тажрибасини ишга соладими?

- Луческонинг жамоалари «Барселона» билан нақд 7 бор тўқнаш келган. 5 та мағлубият ва иккита ғалаба. Бундан кўриниб турибдики, мураббий учун «Барселона» ўтиб бўлмас тўсиқ эмас.

- Месси ва Роналду қарама-қаршилиги! Мана ушбу гуруҳнинг асосий фишкаси! Лео катта эҳтимол билан бир мавсумдан сўнг бошқа клуб аъзосига айланади. Роналду ҳам тобора аввалги даражасида эмаслигини ҳис этиб турибди. 15 йилдан ортиқ вақт давом этган супер тўқнашувнинг финал қисмига ҳам етиб келдик. Ушбу финал қай даражада шиддатли ўтади? Уларнинг қай бири сўнгги дуэлда кучлироқ чиқади? Бу саволларга жавобни «Г» гуруҳи иштирокчилари ўртасидаги ўйинларда билиб олишимиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:29, 11.10.2020.
Ўқилди: 10989 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.