Франциянинг "Лион" клубининг етти нафар аъзоси коронавирус инфекциясини юқтириб олди, дея хабар бермоқда Only Gones.
Манбанинг ёзишига қараганда, ҳозирча уларнинг бир нафарини шахси маълум. Бу - дарвозабон Антони Лопеш.
Қайд этилишича, коронавирусга чалинган барча футболчилар ўз терма жамоалари ихтиёридан чақириб олинди.
"Лион" ҳозирда 7 очко билан Франция чемпионатининг 14-ўрнини эгаллаб турибди.